![Курск областида 28 та аҳоли яшаш манзили украинлар қўлига ўтган](/uploads/posts/2024-08/xc44f4155fe_sc3yl6e_twcttcdxytl3pchq7znsj9gk.webp.pagespeed.ic.mrw_9tuHwb.webp)
Фото: Курск области губернатори Алексей Смирновнинг телеграм-канали
Курск области губернатори вазифасини вақтинча бажарувчи Алексей Смирнов РФ президенти Владимир Путин билан йиғилиш чоғида ўз раҳбарлигидаги ҳудудда вазият «мураккаб» эканини айтди, деб хабар беради РИА Новости. Унинг сўзларига кўра, Украина қуролли кучлари Курск областида 28 та аҳоли яшаш манзилларини назорат қилмоқда.
«Курск областига кириб келиш чуқурлиги 12 километрни, кенглик — 40 километрни ташкил этади», — деган Смирнов.
У маҳаллий расмийлар Курск областида Украина қуролли кучлари қўлига ўтган аҳоли яшаш манзилларидаги роппа-роса икки минг кишининг тақдиридан бехабарлигини айтган.
Смирновнинг маълумотига кўра, украин армияси ҳужумлари натижасида Курск областида 12 киши ҳалок бўлиб, 121 киши яраланган, шундан 10 нафари болалар. Ҳозиргача регионнинг чегарага яқин ҳудудларидан 121 минг атрофидаги киши эвакуация қилинган, жами 180 минг кишини эвакуация қилиш кўзда тутилган.
![](/uploads/posts/2024-08/xfe42af7530_vrqym71ueuwu2wirwdbcvbvnsdwblkhv.webp.pagespeed.ic.7s-MFNrvbG.webp)
Смирнов фронтнинг аниқ чизиғи йўқлигини яна бир муаммо сифатида келтириб, бу Украина қуролли кучлари бўлинмалари жойлашувини аниқлашни қийинлаштираётганини таъкидлаган.
Россиянинг Украина билан чегарадош бўлган бошқа бир ҳудуди — Белгород области губернатори Вячеслав Гладков ҳам РФ президентига ҳисобот берди.
«Сўнгги вақтларда бизда фақат Белгородда вазият яхшиланди. Чегара ҳудудлардаги вазият эса кескин ёмонлашган. Ўққа тутиш ва дрон ҳужумлари сезиларли даражада кучайган. Вайронгарчиликлар кўлами кескин ошмоқда.
Икки ярим йил мобайнида 30 мингдан ортиқ уй ва квартиралар шикастланган. Биз 25 мингини тикладик.
Энг оғир вазият Шебекинода. 2024 йил бошидан буён қарийб 300 киши яраланган, 36 киши ҳалок бўлган. Тўлиқ маълумот йўқ, аммо бизнинг ҳисобларга кўра, 50-70 фоиз аҳолиси Шебекино ҳудудини тарк этган, аҳоли орасида зўриқиш ошиб бормоқда», — деган у. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Эрон яқин муддатда Россияга юзлаб баллистик ракеталар етказиб бериши мумкин расм](/uploads/posts/2024-08/x47649d0d39_reuters1-w1asu30n.webp.pagespeed.ic.45Nw2vgfT8.webp)
Эрон яқин муддатда Россияга юзлаб баллистик ракеталар етказиб бериши мумкин
![Ғарбда Курск вилоятидаги вазият ҳақида баёнот берилди расм](/uploads/posts/2024-08/xabd3001939_44987670_0032061804_1280x0_80_0_0_3a4debf79926cb750d69a86b4aededf1_jpg.webp.pagespeed.ic.WgVQM8J9jJ.webp)
Ғарбда Курск вилоятидаги вазият ҳақида баёнот берилди
![Париж-2024. Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди расм](/uploads/posts/2024-08/x886631f70e_b0672e585c6f6e058994de4706e792d6.webp.pagespeed.ic.yx3hRxeNh9.webp)
Париж-2024. Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди
![Россия Курск областига ҳужумни тўхтатишнинг уддасидан чиққан бўлиши мумкин расм](/uploads/posts/2024-08/xb5cebbc753_r-xx6c_v7h-toizcppbtq45nhwd7prrd.webp.pagespeed.ic.SGXTai1pO2.webp)
Россия Курск областига ҳужумни тўхтатишнинг уддасидан чиққан бўлиши мумкин
![Трамп: АҚШ Россия ва Хитойнинг ҳурматини йўқотди расм](/uploads/posts/2024-08/x96b1071df3_36435294_0030711728_1280x0_80_0_0_e931a25ca8c688297b06b80375075a92_jpg.webp.pagespeed.ic.yqSgwyMV1q.webp)
Трамп: АҚШ Россия ва Хитойнинг ҳурматини йўқотди
![Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Навбаҳор"ни мағлуб этди расм](/uploads/posts/2024-08/xbcb394df2d_6616267f2b0e0c350ab0e06008000bbe.webp.pagespeed.ic.A-3c77E3bG.webp)
Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Навбаҳор"ни мағлуб этди
![Париж-2024. Бугун яна 3та финал бор расм](/uploads/posts/2024-08/xdbcf52f360_tlqlhxuhc0kgaqusr_cwe_bxfmgjwkfb.webp.pagespeed.ic.Mhfv_-diBI.webp)
Париж-2024. Бугун яна 3та финал бор
![Фильмдаги мураккаб роллари руҳиятига таъсир қилган актёр ва актрисалар расм](/uploads/posts/2024-08/xc6ce73a6a2_66b59d22c38e4.webp.pagespeed.ic.L3QMEmQGbG.webp)
Фильмдаги мураккаб роллари руҳиятига таъсир қилган актёр ва актрисалар