Фото: Google Images
Урушнинг оғир шароитлари Украинани бутун бир авлоддан маҳрум қилолмайди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Украина ёшлар форуми чоғида айтди.
“Давлатимиз номидан ваъда бера оламан — Украина оғир шароитларига қарамай, уруш туфайли ҳеч қандай авлод йўқотмайди. Биз бу урушни Украинага, давлатимизга ва халқимизга маъқул тарзда тугатамиз. Украиналик ёшларга хавфсиз ҳаётни қайтарамиз”, деди Зеленский.
Украина президенти ҳозирги ва келажак авлодлар ҳамиша Украинада ўз истеъдодини, иқтидорини рўёбга чиқариш, ўзини зарур ҳис қилиш, оиласини боқиш, фарзандларини тарбиялаш имкониятига эга бўлишини таъкидлади.
Унга кўра, давлат ипотека дастурида 25 ёшгача бўлган фуқаролар учун дастлабки тўловни 10 фоизгача камайтириш кўзда тутилган.
“Бу жуда яхши ипотека дастури бўлиб, ҳарбийлар, шифокорлар, ўқитувчилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари учун йилига 3 фоиз, бошқа тоифалар учун эса 7 фоиз бўлади”, деди Украина президенти. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Ака укасининг 10 йиллик алиментини тўлаб берди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи