date
views 6 422

Франция 2020 йилгача пластик идишлардан бутунлай халос бўлади

Франция 2020 йилгача пластик идишлардан бутунлай халос бўлади

Францияда пластик чашкалар, ликопчалар ва бошқа шундай материалдан тайёрланган идишлар истеъмолдан чиқарилиши ҳамда ўрнига биологик тоза маҳсулотлардан идишлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди. Бу ҳақда The Independent'га асосланиб "Кун" хабар берди.

Ушбу қонун 2020 йилдан кучга киради. Бу қонун Франция ҳукуматининг иқлим масалаларига қарши курашининг бир қисмидир.

Бир қатор экологик ташкилотлар ушбу тақиқни қўллаб-қувватлашди. Шу билан бирга бу қонун лойиҳаси муаллифлари Европа иттифоқининг маҳсулотларни эркин ташиш тамойилига зид ҳаракат қилганига эътибор қаратганлар ҳам бўлган.

Бундан олдинроқ, Буюк Британияда махсус давлат дастури орқали пластик пакетларга бўлган сўров 90 фоизга қисқаргани ҳақида хабар берилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франция 2020 йилгача пластик идишлардан бутунлай халос бўлади