Фото: Joby Aviation
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида 2025 йилда тижорат мақсадидаги учар такси хизмати ишга туширилиши мумкин. Бу ҳақда Joby Aviation корпорацияси матбуот хизмати берган маълумотга асосланиб, Al Arabiya нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, келаси йил охирига бориб Дубайда аккумуляторли ҳаво таксиларининг тижорат хизматларини йўлга қўйиш мақсад қилинган. Бу маълумотни Joby Aviation ижрочи директори ҳам тасдиқлаган.
Электр авиацияси соҳасининг ушбу стартапи йўловчилар учун қисқа масофаларга тур ташкил этишга имкон берадиган электр қурилмалар яратиш билан шуғулланади. Дастлаб корпорация учар такси хизматини 2025 йил бошидан йўлга қўйишни режалаштирган. Бироқ АҚШ Федерал авиация маъмурияти ва бошқа мамлакатлардаги тартибга солиш органлари томонидан сертификатлаш жараёни ҳали якунига етказилмаган.
“Биз Дубайда тижорий фаолият бошлашни мақсад қилганмиз. Бу йил охирида у ердаги биринчи инфратузилманинг пойдеворини қўямиз, шунингдек, келгуси йилнинг биринчи ярмида биринчи парвозлар ва йилнинг иккинчи ярмида тўлиқ фаолият бошланиши хабар берилади”, деган Joby Aviation бош директор Жо Бен.
Ҳозирча компания учар таксилар хизматини фақат Дубайда ишга туширишни режалаштирмоқда. Лойиҳа муваффақиятли амалга ошса, Амирликнинг бошқа шаҳарларида ҳам муқобил лойиҳаларга старт берилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда
Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
Трамп Нетаньяхудан Ғазо бўйича келишувни инаугурациягача тузишни талаб қилмоқда
Лавровнинг асосий фикрлари: Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви
Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”