Фото: Reuters
Эроннинг Исроилга ҳужуми яқин 24 соат ичида содир бўлиши мумкин, деб хабар берди Fox News 12 август куни манбаларга таяниб.
«Эрон ва унинг иттифоқчиларининг зарбаси 24 соатдан камроқ вақт ичида бошланиши мумкин», дейилади хабарда.
«Яқин Шарқдаги экспертлар ҳамма нарса муҳим нуқта томон кетаётганига амин», деб қўшимча қилади Fox News.
Аввалроқ АҚШ, Қатар ва Миср етакчилари ҲАМАС ва Исроилни 15 август куни Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишуви бўйича музокараларни қайта бошлашга чақирган эди. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг идораси Исроил делегацияси музокараларда иштирок этишини маълум қилди. Бир кун аввал ҲАМАС уларда иштирок этишдан бош тортаётганини эълон қилган эди.
Июл ойи охирида Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания ва Байрутда «Ҳизбуллоҳ» етакчисининг катта маслаҳатчиси Фуад Шукр ўлдирилганидан кейин Яқин Шарқдаги вазият кескин ёмонлашди. Эрон ва «Ҳизбуллоҳ» уларнинг ўлими учун Исроилдан қасос олишга ваъда беришди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Турли мамлакатларда Янги йил байрами қачон ва қандай нишонланади?
Хитойда метапневмовирус гриппдан кейинги иккинчи энг кўп тарқалган ЎРВИга айланди
Мигрантларнинг Россияга киришида талаблар кучайтирилди
Рамазон Темиров кейинги жангини қачон ва кимга қарши ўтказади?
Ўзбекистонда 2024 йилда инфляция миқдори қанча бўлди?
Россияда эркак қарзи сабаб қорбобо кийимида келиб дўкон эгасини отиб ўлдирди
Нима учун бу мавзуни мусулмонларга тақиқлашди?
Абдуқодир Ҳусанов мухлислари учун ёқимли хушхабар...