Фото: kremlin.ru
Украина Қуролли кучлари (УҚК)нинг Курск вилоятидаги ҳарбий операциясидан асосий мақсад Донбассдаги Россия армияси ҳужумини тўхтатишга уринишдир, деди Россия президенти Владимир Путин 12 август, душанба куни хавфсизлик кучлари раҳбарияти билан.тезкор йиғилишда.
Шу билан бирга, Путиннинг сўзларига кўра, Курск вилоятида содир бўлаётган воқеалар фонида Россия Қуролли кучларининг бутун фронт чизиғи бўйлаб ҳужум операциялари суръати «нафақат пасаймади, балки аксинча, бир ярим баробар ўсди».
Украина Қуролли кучлари ҳужумининг бошқа мақсадлари қаторида, Россия президенти «жамиятга низо экиш ва одамларни қўрқитишга» уринишни, шунингдек, Киев музокаралардаги позициясини мустаҳкамлаш истагини таъкидлади.
Россия Украина Курск вилоятидаги 28 та аҳоли пунктини назорат қилаётганини тан олди
12 август ҳолатига кўра, Россия Федерацияси ҳудудидаги жанглар ва Украина назорати зонаси тахминан 480 квадрат километрни ташкил этади, дея таъкидлайди мустақил матбуот. Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирновнинг сўзларига кўра, 28 та аҳоли пункти Украина Қуролли кучлари назоратида.
Умуман олганда, губернатор вазифасини бажарувчининг сўзларига кўра, Курск вилояти чегара ҳудудларини 121 мингга яқин аҳоли тарк этган. Украина назоратидаги ҳудудларда 2000 нафар маҳаллий аҳолининг тақдири номаълумлигича қоляпти. Украина қуролли кучлари ҳужуми пайтида, Смирнов сўзларига кўра, Курск вилоятининг 12 тинч фуқароси ҳалок бўлган, 121 киши, шу жумладан 10 бола яраланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда
Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
Трамп Нетаньяхудан Ғазо бўйича келишувни инаугурациягача тузишни талаб қилмоқда
Лавровнинг асосий фикрлари: Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви
Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”