Фото: Maja Hitij / Getty Images
Исроил Эрондан юзлаб учувчисиз учоқлар ва ракеталар учирилган жорий йилнинг апрел ойидаги ҳодисадан кўра каттароқ ҳужумга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Исроилнинг KAN жамоат телеканали хабар берди.
Исроил томони Эрон сиёсий босим туфайли ўз ниятидан «чекинди» деган даъволарга қарамай, Теҳрон зарба беришга «қатъий» эканини баҳолади.
Айни пайтда, Исроил мудофаа вазири Йоав Галант Исроилга ҳужум қилинган тақдирда «мисли кўрилмаган зарба» билан жавоб қайтаришга ваъда берди.
«Эрон ва «Ҳизбуллоҳ»дан бўлган душманлар бизга илгари ишлатилмаган усуллар орқали зарар етказиш билан таҳдид қилмоқда. Кимки бундай ишга қўл урса, биздан мисли кўрилмаган зарбани кутиши керак», — дейди идора бошлиғи.
31 июл куни Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания Теҳронда суиқасд натижасида ҳалок бўлди.
Эрон ва Ҳамас Исроилни қотилликни уюштирганликда айблади.
Эрон Ҳамас етакчисининг ўлдирилишига жавоб қайтаришга ваъда берди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда
Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
Трамп Нетаньяхудан Ғазо бўйича келишувни инаугурациягача тузишни талаб қилмоқда
Лавровнинг асосий фикрлари: Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви
Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”