253
Украина қўшинлари бир ҳафтада Россия армияси 3 ойда эгаллаганидан 2 баробар кўпроқ ҳудудни эгаллади
Фото: AFP
Украина қўшинлари Россияда бор-йўғи бир ҳафтадан бери юрганига қарамай, улар май ойининг бошидан бери Украинадаги рус армияси эришмоқчи бўлган натижаларга аллақачон эришиб бўлди, деб хабар беради The Moscow Times.
Украина бош қўмондони Александр Сирскийга кўра, мамлакат Қуролли кучлари Курск вилоятида 1000 квадрат километрга яқин ҳудудни эгаллаган. Курск вилоятидаги операция бошланганига энди бир ҳафта бўлди — украин ҳарбийлари 6 августнинг биринчи ярмида вилоятга ҳужумни бошлаган эди.
Шу билан бирга, Black Bird Group очиқ ҳарбий маълумотлар таҳлилига кўра, Россия армияси 3 майдан 2 августга қадар 592 квадрат километр ҳудудни эгаллашга муваффақ бўлган. Қўшинлар асосан Украина шарқидаги Донецк вилояти томон ҳаракатланиб, Украина Қуролли кучларининг (УҚК) йирик таъминот маркази жойлашган Покровскни эгаллаш мақсадида кичик қишлоқларни йўқ қилмоқда — у орқали қўшни шаҳарларга ҳужум қилиш йўллари очилади. Бундан ташқари, май ойида Россия қўшинлари Харков вилоятига бостириб кирганди, аммо уларнинг ҳаракати зудлик билан тўхтатилган эди.
Шундай қилиб, Украина бўлинмалари Курск вилоятида бир ҳафта ичида рус бўлинмаларига қараганда 1,7 баравар кўпроқ ҳудудни эгаллаб олди — Украинада уч ой ичида эса улар атиги 45 квадрат километрдан бироз кўпроқ олдинга силжиган.
Жанглар давом этаётгани ва қўшинлар ўрни алмашиб тургани боис Украина Қуролли кучлари назорати остидаги ҳудудни аниқ ҳисоблаш мушкул. 12 август куни Курск вилояти губернатори Алексей Смирнов Владимир Путинга Украина армияси 28 та аҳоли пункти ва 480 квадрат километр ҳудудни эгаллагани бўйича ҳисобот берди.
Смирновнинг сўзларига кўра, украин ҳарбийлари тахминан 12 километр олдинга силжиган. Украина Мудофаа вазирлигига яқин бўлган Deep State лойиҳасининг баҳолашича, УҚК назорати остидаги аҳоли пунктлари 40 тадан ошмоқда.
Шу билан бирга, Украина ҳудудларининг эгаллаб олиниши Россия армияси учун жуда қимматга тушди: мамлакат 100 мингдан ортиқ одамидан айрилиши мумкин эди. Май, июнь ва июль Россия учун уруш бошланганидан бери энг қонли ойларга айланди. Май-июнь давомида Россия қўшинлари ойига 35 минг аскаридан айрилган бўлса, июлда ушбу кўрсаткич кунига 1100 кишидан ошган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Японияда кучли зилзила содир бўлди
Хитой TikTok’ни Илон Маскка сотиши мумкин
Тошкент Президент мактаби ўқувчилари БААда нуфузли совринни қўлга киритди (видео)
Украина дронлари ва ракеталари Россиянинг уч ҳудудига ҳужум қилди
АҚШ Гренландияни сотиб олиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқди
Жо Байден якуний нутқида нималар деди?