Фото: Reuters
Россиядаги 74 та аҳоли пункти Украина ҳарбийлари назоратида, деб хабар берди Украина президенти Володимир Зеленский.
«Мураккаб, шиддатли жангларга қарамай, бизнинг кучларимиз Курск вилоятида олдинга силжишда давом этмоқда ва «алмашув фондимиз» ўсиб боряпти», деди Зеленский.
Украина президентининг сўзларига кўра, босиб олинган ҳудудларда «гуманитар ечимларни ишлаб чиқиш давом этмоқда». У аҳоли пунктларида қанча тинч аҳоли қолганига аниқлик киритмади.
Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов 12 август куни президент Владимир Путин билан учрашувда Украина қуролли кучлари 28 та аҳоли пунктини эгаллаб олганини айтди. Кейинроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украина қўшинларининг минтақада бошқа олдинга силжиш имконияти йўқлигини даъво қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой TikTok’ни Илон Маскка сотиши мумкин
Тошкент Президент мактаби ўқувчилари БААда нуфузли совринни қўлга киритди (видео)
Украина дронлари ва ракеталари Россиянинг уч ҳудудига ҳужум қилди
АҚШ Гренландияни сотиб олиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқди
Жо Байден якуний нутқида нималар деди?
Словакия бош вазири Зеленскийни газ транзити бўйича музокараларга таклиф қилди