10:28 / 14.08.2024
525

Россия АҚШда кўриб чиқилаётган Зеленскийнинг “вориси” ҳақида маълум қилди

Россия АҚШда кўриб чиқилаётган Зеленскийнинг “вориси” ҳақида маълум қилди
Фото: Reuters
Россия ташқи разведка хизмати (РТРХ) Қўшма Штатлар Украинанинг амалдаги президенти Владимир Зеленскийни “кўпроқ бошқариладиган” шахс билан алмаштириш имкониятларини ўрганмоқда, деб ҳисоблайди.

РТРХ матбуот бюросига кўра, Украина ИИВнинг собиқ раҳбари Арсен Аваков Вашингтонда президентлик лавозимига номзод сифатида кўрилмоқда. Шунингдек, Қўшма Штатларнинг Демократик ва Республикачи партияларида Украина оладиган “миллиардлаб долларлик ҳарбий ёрдамнинг мақсадли сарфланиши” ҳақида шубҳалар кучаймоқда.

Зеленский Украина чегараларидан узоқроқда эскалацияга таҳдид соладиган аҳмоқона қадамлар ташламоқда”, дейилади хабарда.

Разведка хизмати таъкидлаганидек, шу фонда Қўшма Штатлар Зеленский ўз лавозимини тарк этиши учун “обрўсизлантирувчи кучли ахборот кампаниясини” бошлаш ниятида.

Хабарда таъкидланишича, Аваков Зеленскийнинг “вориси ҳисобланади”, унинг Қўшма Штатлардаги афзалликлари “Украина миллатчи тузилмалари” билан ҳамда Европа давлатлари раҳбарлари билан алоқаларини ўз ичига олади.

Оқ уйнинг фикрича, Украина президентининг ўзгариши Ғарбга қуролли можарони ҳал қилиш бўйича Россия билан музокаралар бошланишига яхшироқ тайёргарлик кўриш имконини беради”, дея қўшимча қилган Россия разведкаси.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг