Фото: ERGEY BOBOK/AFP/Getty Images
Украина Қуролли кучлари Бош штаби Россиянинг Белгород, Курск ва Брянск областлари билан чегарадош Суми областида фуқароларнинг ҳаракатланишини вақтинча чеклади. Чекловлар Россия Федерацияси билан чегарадаги 20 километрлик зонада жорий қилинган ва «барча тоифадаги фуқароларга» тегишли», дея маълум қилди 13 август, сешанба куни Украина Бош штаби.
Қарор ҳарбий қўмондонлик томонидан «ҳарбий ҳаракатлар жадаллиги ошиши, қўпорувчилик ва разведка гуруҳлари, душман махсус операция кучлари фаоллашгани ҳамда тинч аҳоли ва ҳарбий хизматчиларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида қабул қилинган».
Фақат маҳаллий аҳоли ёпиқ зонага кириши мумкин, улар «ушбу зонада яшаш жойини рўйхатдан ўтказишнинг тегишли белгиси бўлган Украина фуқароларининг паспортларидан фойдаланиши лозим».
Украинанинг Курск областидаги ҳужуми
Украина Қуролли кучлари 6 август куни Россиянинг Курск областига ҳужум бошлади. Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский 12 август куни Украина армияси қарийб 1000 квадрат километр Россия ҳудудини назорат қилаётганини айтди. Жанглар Коренев ва Суджа районлари ҳамда Беловский районида давом этмоқда. У ерда Россия Федерациясидан табиий газ Украинанинг газ транспорт тизимига борадиган ва кейин Европа Иттифоқига транзитга кетадиган ягона нуқта - «Суджа ГИС» бор. Бундан ташқари, минтақада Курск атом электр станцияси жойлашган.
Украина президенти Володимир Зеленский илк бор 10 август куни Украина Қуролли кучларининг Россия ҳудудига ҳужуми ҳақида очиқчасига изоҳ бериб, УҚК бош қўмондони унга «урушнинг тажовузкор ҳудудига ўтказилгани ҳақида» маълум қилганини айтди. Бундай ҳаракатлар Киевнинг «адолатни тиклаш» ва Россияга керакли босим ўтказиш қобилиятини исботлайди, деди у.
Айни вақтда, Курск области губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов 12 август куни Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда Украина Қуролли кучлари областидаги 28 та аҳоли пунктини назоратга олганини тан олди. ОАВ ҳисоб-китобларига кўра, бу кўрсаткич янада юқори бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой TikTok’ни Илон Маскка сотиши мумкин
Тошкент Президент мактаби ўқувчилари БААда нуфузли совринни қўлга киритди (видео)
Украина дронлари ва ракеталари Россиянинг уч ҳудудига ҳужум қилди
АҚШ Гренландияни сотиб олиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқди
Жо Байден якуний нутқида нималар деди?
Словакия бош вазири Зеленскийни газ транзити бўйича музокараларга таклиф қилди