2024 йил бутун дунё бўйлаб қайд этилган максимал ҳароратли кунлар сони бўйича рекорд йил бўлди. Максимал ҳаво ҳарорати дунёнинг 15 та давлатида қайд этилган. Бу ҳақда Британиянинг The Guardian газетаси иқлимшунос Максимилано Эррерага таяниб хабар берди.
“Ушбу экстремал иссиқлик ҳодисалари сони 2024 йилнинг февралидан июлигача бўлган даврда барча статистик кўрсаткичлар бўйича рекорд даражада бўлди”, деди у нашрга берган интервьюсида.
Йил бошидан буён дунёнинг 15 та давлатида энг юқори ҳарорат қайд этилди, турли мамлакатларда эса 130 ойлик иссиқлик рекордлари янгиланди. Жумладан, газетанинг қайд этишича, жорий йилда Мексикада максимал ҳарорат Цельсий бўйича 52 даража, Мисрда 50,9 даража бўлган, Малида эса ҳаво ҳарорати 48,5 даражага етган.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, аввалги ҳаддан ташқари иссиқ ҳароратлар инсон фаолияти натижасида юзага келган глобал исиш ва Эль-Ниньо табиат ҳодисаси – Тинч океанидаги сувнинг юқори қатламининг кескин исиши таъсиридан келиб чиққан. Бу йил Эль-Ниньо эффекти ўз кучини йўқотмоқда, аммо шунга қарамай, ҳарорат рекордлари сони фақат ошди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марк Цукерберг Дональд Трамп билан Флоридадаги вилласида учрашди
Сўров натижалари: Гренландия аҳолиси АҚШга қўшилишни ёқлайдими?
Дания ҳукумати Трампга Гренландия юзасидан қандай таклиф йўллади?
Қуёшда улкан “тешик” пайдо бўлди (фото)
Air Astana авиакомпанияси судда 12 ёшли йўловчига ютқазди
Германияда 2024 йилнинг энг зарарли сўзи аниқланди
Киев асирга олинган КХДР аскарларини маълум шарт эвазига Пхеньянга топширмоқчи
Британия бизнеси янги ходимларни ёллаш ўрнига сунъий интеллектдан фойдаланишни афзал кўрмоқда