Фото: Snopes.com
Ироқда қизларга 9 ёшдан бошлаб турмушга чиқишга рухсат берувчи қонун лойиҳаси мамлакат бўйлаб норозиликларга сабаб бўлди. Аёллар ҳуқуқлари фаоллари бу “болаларни зўрлашни қонунийлаштириш” эканини таъкидламоқда.
The Guardian’нинг таъкидлашича, Ироқ сиёсий тизимида ҳукмронлик қилаётган шиа диний гуруҳлари ўн йилдан ортиқ вақтдан бери мамлакатда аёллар ҳуқуқларини чеклашга ҳаракат қилмоқда. Қўшни Саудия Арабистонидан фарқли ўлароқ, Ироқда аёллардан турмуш қуриш каби муҳим ҳаётий қарорларни қабул қилиш учун эр, ота ёки васий эркакнинг рухсатини талаб қиладиган эркаклар васийлиги тизими йўқ.
Бироқ шу ҳафта Ироқ парламентида биринчи ўқиш бўлиб ўтган янги таклиф диний ҳукуматларга оилавий масалалар, жумладан, никоҳ, ажралиш ва болаларни парвариш қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш ҳуқуқини беради.
“Бу аёллар учун ҳалокат. Эрим ва оилам болалар никоҳига қарши. Тасаввур қилинг-а, агар қизим эрга тегсаю, қизимнинг эри набирамни ёшлигидаёқ турмушга бермоқчи бўлса. Янги қонун бунга имкон беради. Менга эътироз билдиришга рухсат беришмайди. Бу қонун болаларни зўрлашни қонунийлаштиради”, дейди қонунни ўзгартиришга қарши курашувчи гуруҳлар коалициясининг координатори Рая Фаик.
Қонун лойиҳаси Ироқ Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқиш учун тақдим этилган. Мансабдорлар фикрича, қизларни бошланғич мактаб тугаши билан турмушга бериш керак. Бу уларга гўёки “ахлоқсиз алоқалардан” қочишга ёрдам беради. Ўғил болалар учун ёш чегарасини эса 15 га туширишмоқчи.
Ироқда 1950 йиллардан бери 18 ёшгача никоҳ тақиқланган бўлса-да, ЮНИСEФ томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, Ироқдаги қизларнинг 28 фоизи 18 ёшга тўлмасдан турмушга чиққан.
“Афсуски, бу қонунни қўллаб-қувватлаётган эркак-депутатлар балоғатга етмаган қиз билан никоҳда нима ёмонлик бор, деб эркакчасига гапирмоқда. Уларнинг тафаккури тор. Улар одамларнинг тақдирини белгилайдиган қонун чиқарувчилар эканини эътиборга олмайди..., балки буларнинг барчасини ҳал қилиш учун ўзларининг эркакча фикрлашларига эргашмоқда”, дейди ироқлик депутат Алия Насиф.
Намойишчилар агар қонундаги ўзгаришлар қабул қилинса, фарзандларини ўзларидан ҳам оғирроқ келажак кутаётганидан хавотирда эканини айтган.
“Менинг битта қизим бор ва уни ҳам менга ўхшаб болалигида турмушга чиқишга мажбур қилишларини истамайман”, дейди 16 ёшида турмуш қуриш учун мактабни ташлаб кетган Азҳар Жассим. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Матоларни ёниб кетишдан ҳимоялайдиган қоплама ихтиро қилинди
Марк Цукерберг Дональд Трамп билан Флоридадаги вилласида учрашди
Сўров натижалари: Гренландия аҳолиси АҚШга қўшилишни ёқлайдими?
Дания ҳукумати Трампга Гренландия юзасидан қандай таклиф йўллади?
Қуёшда улкан “тешик” пайдо бўлди (фото)
Air Astana авиакомпанияси судда 12 ёшли йўловчига ютқазди
Германияда 2024 йилнинг энг зарарли сўзи аниқланди
Киев асирга олинган КХДР аскарларини маълум шарт эвазига Пхеньянга топширмоқчи