Фото: AP
Украина қўшинлари Россия Федерациясининг Курск вилояти ҳудудидаги Суджа шаҳрида ҳужум операциясини давом эттирмоқда, «душманни қидириш ва йўқ қилиш» якунланди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский маълум қилди. 14 август, чоршанба куни Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Telegram-каналида унинг ҳисоботи акс этган видео чоп этилди.
«Бир сутка ичида қўшинлар маълум йўналишларда бир километрдан икки километргача олдинга силжишди», - деди Сирский. Унинг қўшимча қилишича, чоршанба кунидан бери Украина кучлари Курск вилоятида 100 дан ортиқ россиялик ҳарбий хизматчини асирга олган.
Айни пайтда, “Ахмат” махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов 14 август куни Украина қўшинлари Суджа шаҳри устидан назорат ўрнатмаганини айтди. «У ерда ҳар куни фаол тўқнашувлар бўляпти, душман Суджани тўлиқ назорат қиляпти, деб айта олмайди, чунки у ҳақиқатан ҳам уни назорат қилмаяпти», деди у «Биринчи канал» эфирида.
12 август куни Украина Қуролли кучларининг BRAVO Team махсус бўлинмаси Суджа шаҳри Украина кучлари назоратига ўтгани ҳақидаги иккита видеони эълон қилди. Украина ва Россия Федерацияси расмийлари бу баёнотларга изоҳ бермади.
Украина Қуролли кучларининг Курск областидаги ҳужуми
Украина Қуролли кучлари 6 август куни Россиянинг Курск областига ҳужум бошлади. Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Олександр Сирский 12 август куни Украина армияси қарийб 1000 квадрат километр Россия ҳудудини назорат қилаётганини айтди. Жанглар Коренев ва Суджа районлари ҳамда Беловский районида давом этмоқда.
Украина расмийлари кўп сонли россиялик ҳарбийлар асирга олинганини даъво қилмоқда. Зеленский унинг мамлакати «алмашинув фондини тўлдираётганини» таъкидлади. 13 август куни кечки видеомурожаатида у «юзлаб россиялик ҳарбийлар аллақачон таслим бўлганини» таъкидлади. Шу билан бирга, «уларнинг барчасига инсонпарварлик билан муносабатда бўлинади - улар ҳатто ўзларининг Россия армиясида ҳам бундай муносабатни кўрмаган», деди Украина президенти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қатар Ғазо сулҳ битимининг якуний лойиҳасини ҲАМАС ва Исроилга топширди
Эрон ядровий дастурини ривожлантириш учун Россияга махфий миссиялар юборган(ми?)
Матоларни ёниб кетишдан ҳимоялайдиган қоплама ихтиро қилинди
Марк Цукерберг Дональд Трамп билан Флоридадаги вилласида учрашди
Сўров натижалари: Гренландия аҳолиси АҚШга қўшилишни ёқлайдими?
Дания ҳукумати Трампга Гренландия юзасидан қандай таклиф йўллади?
Қуёшда улкан “тешик” пайдо бўлди (фото)
Air Astana авиакомпанияси судда 12 ёшли йўловчига ютқазди