17:23 / 15.08.2024
334

Зеленский Курскдаги вазиятга изоҳ берди

Зеленский Курскдаги вазиятга изоҳ берди
Фото: Associated Press
Украина президенти Владимир Зеленский Курск операцияси қандай кечаётганига изоҳ бериб, янги силжишлар борлигини ва армия ўз мақсадига эришаётганини айтди. Бу ҳақда у видеомурожаатида маълум қилди.

Зеленскийнинг таъкидлашича, қуролли кучлар бош қўмондони Александр Сирский унга фронтдаги вазият ва Курск вилоятидаги операция ҳақида маълумот берган.

Бугунги кунда Курск вилоятида олдинга силжиш яхши — стратегик мақсадимизга эришмоқдамиз. Давлатимиз учун айирбошлаш фонди ҳам сезиларли даражада тўлдирилди”, дейди сиёсатчи.

Украина президенти ёрдам пакетларидан ҳарбийлар учун Донецк йўналишларига ҳужумдан ташқари қўшимча қуроллар юборилишига келишиб олинганини айтди.

Мен Россиянинг босимига бардош бераётган, давлатимизни ҳимоя қилаётган барча жангчиларимизга — ҳар бир аскаримизга, ҳар бир сержантимизга, ҳар бир офицеримизга миннатдорлик билдираман”, дейди у.

Зеленский Курск вилоятидаги ҳаракатлар бўйича Украина қоидаларга кўра жанг қилаётгани ва ҳудуддаги мавжуд гуманитар эҳтиёжлар таъминланиши кераклигини таъкидлади.

Россия аэродромларига аниқ, ўз вақтида ва самарали зарбалар учун ташаккур. Бизнинг дронлар керагидек ишламоқда. Лекин дронлар билангина ҳал бўлмас масалалар ҳам бор. Афсуски, бошқа қуроллар - ракеталар керак. Ҳамкорларимиз билан Украина учун узоқни кўзловчи ечимлар бўйича ишлашни давом эттирамиз, чунки бу ғалабамиз учун”, дейди Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, ҳамкорларнинг қарорлари қанчалик дадил бўлса, Россия президенти Владимир Путин шунчалик кам иш қила олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Курскдаги вазиятга изоҳ берди
ePN