22:00 / 15.08.2024
130

Украина ва Россия Курскда асирга олинганларни алмашиш бўйича музокара бошлади

Украина ва Россия Курскда асирга олинганларни алмашиш бўйича музокара бошлади
Фото: НВ
Украина армияси томонидан Курск вилоятида асирга олинганларни алмашиш бўйича Россия ва Украина ўртасида музокаралар бошланди. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Украина Олий Радасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Дмитрий Лубинец бир кун аввал Россия маҳбусларни алмашиш масаласини муҳокама қилишни бошлаганини ва у россиялик ҳамкасби Татьяна Москалкова билан гаплашганини айтган.

Бу қандай якунланишини ҳали билмаймиз, аммо Украина томони ҳар доим алмашинув жараёнларини амалга оширишга тайёр”, дейди у.

Украина президенти Владимир Зеленский 13 август куни “юзлаб россиялик ҳарбийлар” таслим бўлганини маълум қилган. The Independent исмини ошкор этмаган украиналик полковникка таяниб, Украина қуролли кучлари икки минггача россиялик аскарни асирга олгани ҳақида хабар берган.

14 август куни Украина армияси бош қўмондони Александр Сирский кун бошидан бери украиналик ҳарбийлар 100 дан ортиқ россиялик аскарни асирга олганини маълум қилган. “Украинская Правда” нашри Украина хавфсизлик хизматидаги манбага таяниб, 14 август куни 102 нафар рус аскари асирга олингани ва бу бир вақтнинг ўзида “душманнинг энг оммавий қўлга олиниши” бўлганини айтган.

Лубинецнинг таъкидлашича, Украина томони Женева конвенциясига мувофиқ россиялик ҳарбий асирларнинг ҳуқуқларини таъминлайди.

Россия томонидан қанча украиналик аскар асирга олингани ҳозирча номаълум. 14 август куни Россия Мудофаа вазирлиги бир кунда 18 нафар украиналик ҳарбий асирга олингани ҳақида хабар берган.

Украина ва Россия ўртасида “95 га 95” формуласи бўйича аввалги маҳбуслар алмашинуви жорий йилнинг 17-юл куни бўлиб ўтган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё