Фото: The Bell
Швейцариянинг Иқтисодий масалалар бўйича давлат котибияти (SECO) россиялик олигарх Сулейман Керимовнинг 1,3 миллиард евро маблағини музлатиб қўйди, деб хабар беради Swissinfo.
SECO маълумотларига кўра, Россия томонидан Украинага қарши бошланган уруш сабаб жорий этилган санкциялар туфайли Швейцарияда умумий қиймати 7,4 миллиард евролик активлар музатилатилган.
Бундан ташқари, Европа Иттифоқи ва Швейцария санкцияларига учраган жисмоний ёки юридик шахсларга тегишли 17 та кўчмас мулк объекти, қимматбаҳо автомобиллар, санъат намуналари, мебель ва мусиқий анжомларга тақиқ қўйилган.
Айни вақтда жиноий йўллар билан қўлга киритилган маблағларини қонунийлаштиришга уринган ва Швейцария қонунчилигини бузган тўрт нафар фуқаро ва яна бир нафар «номаълум шахс»га нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда. Улар россиялик миллиардер Керимовга алоқадор бўлиши мумкин.
Жиноят иши доирасида федерал прокуратура ва Криминал полиция идораси Люцерн, Цуг ва Нидвалденда тегишли ҳуқуқ-тартибор органлари билан биргаликда саккизта тинтувни амалга оширган.
2021 йилда Россия Forbes Сулейман Керимов ҳамда унинг оиласи бойлигини 15,8 миллиард долларга (Россиянинг энг бой бизнесменлари рўйхатида 10-ўрин) баҳолаган. Доғистонда Федерация кенгаши аъзоси бўлиб сиёсий карьера қурган Керимов ва унинг оиласи «Полюс» олтин саноати компаниясининг асосий эгалари ҳисобланади.
Керимов 2018 йилдан бери АҚШ санкциялари рўйхатида турибди. У мазкур «қора рўйхат»га Путинга яқин бўлган амалдорлар ва бизнесменлар сафида бўлгани учун киритилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Ака укасининг 10 йиллик алиментини тўлаб берди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи