Фото: Anadolu
Украина армияси Россия ҳудудидаги тўртта ҳарбий аэродромга бирданига зарба берилганини маълум қилди.
«14 августга ўтар кечаси Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари ва Махсус операциялар кучлари бўлинмалари Украина Хавфсизлик хизмати ва Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси билан биргаликда Россиянинг Воронеж, Курск ва Нижний Новгород вилоятларидаги тўртта аэродромга ҳужум қилди», — дейилади Украина Қуролли кучлари бош штабининг Facebook’даги хабарида.
Идоранинг таъкидлашича, «Халино», «Саваслейка», «Борисоглебск» ва «Балтимор» ҳарбий аэродромлари зарбага учраган.
«Бу аэродромларда армия авиацияси, Су-34 қирувчи-бомбардимончи самолётлари, Су-35 қирувчи самолётлари ва бошқа душман ҳарбий самолётлари жойлашган. Асосий йўқ қилиш объектлари ёнилғи-мойлаш материаллари ва авиация қуроллари эди. Ҳужум натижаларига ойдинлик киритилмоқда», — дея қўшимча қилди идора. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Ака укасининг 10 йиллик алиментини тўлаб берди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи