241
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Toyota автомобилларини ҳожатхона қоғозига ўраб божхонадан ўтказмоқчи бўлди
Фото: Media-Polesye.com
Ўзбекистон фуқароси ҳожатхона қоғозига яшириб қўйилган учта Toyota Land Cruiser автомобилини Беларусга олиб киришга уринди. У Литва божхоначилари томонидан тўхтатилди, деб хабар берди Media-Polesye.
Қайд қилинишича, MAN юк машинаси «Медининкай» назорат пунктига 10 август куни эрталаб етиб борган. Ҳайдовчи Ўзбекистон фуқароси 720 кг ҳожатхона қоғозини олиб кетаётганини маълум қилган. Божхоначилар юк машинасини рентгенга жўнатган.
Маълум бўлишича, учта Toyota Land Cruiser йўлтанламас автомобиллари ярим тиркама ичида бир неча қават ҳожатхона қоғози орқасига яширилган. Ҳайдовчи топилмадан ҳайратда қолиб, бундай юк ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтган.
Умумий қиймати 87 минг евро бўлган автомобиллар божхоначилар томонидан хатланган. Ҳайдовчи гаров эвазига қўйиб юборилгани таъкидланмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда
Фронтдаги вазият: Украина қуролли кучлари катта таваккалчилик қилмоқда
Ўзбекистонда 20 август куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Саудия Суперкубоги. "Ал-Ҳилол" финалда "Ан-Насср"ни тор-мор этди
Алаудинов: Украина ҚК Курск вилоятида фаол таслим бўла бошлади
Эрон президенти мамлакат оғир иқтисодий аҳволда эканини маълум қилди
IBF янги рейтинги: Баҳодир Жалолов ва Шоҳжаҳон Эргашев топ-15 дан чиқиб кетди
Тўлқин Қиличев Олимпиадада иштирок этган ўзбек боксчиларининг муваффақият сирини маълум қилди