Фото: Getty images
Стенфорд университети (АҚШ) олимлари одамлар ҳаёти давомида бир текисда эмас, балки икки босқичда қаришини аниқлади. Бу вақтда соғлиқ билан боғлиқ муаммолар, шу жумладан юрак-қон томир тизими ва таянч-ҳаракат тизими касалликлари тўсатдан пайдо бўлади.
Тадқиқотда 25 ёшдан 70 ёшгача бўлган 108 киши иштирок этди. Бир неча йил давомида улар қон ва нажас намуналарини, шунингдек, тери, бурун ва оғиздан таҳлилларни топширишди. Олимлар иштирокчиларнинг танасида мавжуд бўлган 135 мингга яқин турли молекулалар ва микроорганизмларни таҳлил қилишди. Натижада, улар 246 миллиарддан ортиқ маълумот нуқтасини олдилар, улардаги ўзгаришларни излаб, қайта ишладилар.
Инсоннинг ҳаёт давомида ривожланиши босқичма-босқич ўзгаришлар кетма-кетлиги сифатида ифодаланиши мумкин. Маълум бўлишича, саломатликдаги кескин ўзгаришлар икки босқичда содир бўлади: биринчиси 44 ёшда, иккинчиси эса 60 ёшда.
«Биз шунчаки вақт ўтиши билан аста-секин ўзгармаймиз; ҳақиқатан ҳам ушбу ёшда кескин ўзгаришлар рўй беради», деди тадқиқот муаллифи Майкл Снайдер.
Тадқиқотчилар, айниқса, биринчи босқичдан ҳайратда қолишди. «Эҳтимол, эркакларда ҳам, аёлларда ҳам бу ўзгаришларга таъсир қилувчи бошқа, муҳимроқ омиллар ҳам бор», деди тадқиқот муаллифларидан бири Сяотао Шен.
Қаришнинг биринчи босқичида юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқ бўлган молекулаларда, шунингдек, организмнинг алкогол, кофеин ва липидларни метаболизация қилиш қобилиятида катта ўзгаришлар юз берди. Иккинчи босқичда углевод алмашинуви, буйраклар фаолияти ва иммунитетни тартибга солиш учун масъул бўлган молекулалар таъсирланди. Тери ва мушаклар эса ҳар иккала босқичда қариши аниқланди.
Олимларнинг таъкидлашича, танловлар ҳажми ва биологик намуналар сони жуда кичик, шунинг учун кўпроқ тадқиқотлар талаб этилади. Бироқ, бу инсон танасининг вақт ўтиши билан қандай ўзгаришини тушуниш учун муҳим қадамдир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина армияси танклар бўйича илк бор Россияга қарши устунликка эришди
Туркияда «Алишер Навоий куллиёти» номли кўргазма очилди
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)