Фото: PBS news
Қатарда Исроил ва ҲАМАС ўртасида алмашинув битими бўйича музокаралар раунди якунланди.
Миср президентлик идораси музокарачилар белгиланган шартларга мувофиқ ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш учун келаси ҳафта охирида яна учрашишини айтган.
Музокараларда воситачи бўлган Қатар, АҚШ ва Миср томонидан эълон қилинган қўшма якуний баёнотга кўра, Америка томони ўтган ҳафталар давомида эришилган келишувларга асосланиб, томонлар келишувни тезда амалга ошириши учун янги таклиф киритган.
Баёнотда айтилишича, музокаралар жиддий ва ижобий муҳитда ўтган. Воситачиларнинг сўзларига кўра, “яқин кунларда ўт очишни тўхтатиш келишуви тафсилотлари, жумладан, Ғазодаги исроиллик гаровга олинганлар ва Исроилдаги фаластинлик маҳбуслар билан боғлиқ масалалар бўйича профессионал ишлар давом этади”. Келгуси ҳафта охирида томонлар “ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш учун” бу сафар Қоҳирада учрашади.
Воситачиларнинг таъкидлашича, “вақтни беҳуда ўтказишга ва кечиктиришга ҳеч қандай баҳона йўқ”.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг идораси Қатардаги саммит натижаларига жавобан қуйидаги хабарни эълон қилган:
“Исроил АҚШ ва воситачиларнинг ҲАМАС билан асирларни озод қилиш бўйича келишувга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қадрлайди. Исроил воситачиларнинг босими ҲАМАСни 27 май тамойилларини қабул қилишга кўндиришига ишонади, шунда келишув амалга оширилади.”
ҲАМАСдаги манба Қатарнинг Al Jazeera’га берган интервьюсида “воситачиларнинг саммит якунлари ҳақидаги ҳисоботига кўра, музокаралар натижалари 2 июлда келишилган шартларга мос келмаган”. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркияда «Алишер Навоий куллиёти» номли кўргазма очилди
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин