08:58 / 17.08.2024
129

Канада Украинага Россия ҳудудида зирҳли техникасидан фойдаланишга рухсат берди

Канада Украинага Россия ҳудудида зирҳли техникасидан фойдаланишга рухсат берди
Фото: picture alliance
Украина Россия ҳудудида Канада томонидан тақдим этилган танклар ва зирҳли транспорт воситаларидан эркин фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда Канада миллий мудофаа вазирлиги хабар берди.

Украиналиклар ўз ватанини қандай ҳимоя қилишни яхшироқ билишади ва биз уларнинг салоҳиятини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Ҳукумат Украинага топшираётган ҳарбий техникадан фойдаланишда географик чекловлар қўймайди”, дейилади Канада Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Бу баёнот ҳарбий экспертларнинг Украина Россиянинг Курск вилоятидаги ҳужумини қанча давом эттириши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар фонида эълон қилинган.

Оттава аввалроқ Киевга саккизта Leopard 2А4 танклари, бир неча ўнлаб зирҳли жанговар ёрдам машиналари ва юзлаб зирҳли патрул машиналарини жўнатган.

Украина армияси 6 августдан бери Россиянинг Курск вилоятида ҳужум амалга оширмоқда. 9 август куни Белгород, Брянск ва Курск вилоятларида аксилтеррор операцияси режими жорий этилган эди. Курск губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов 12 август куни 120 мингдан ортиқ одам эвакуация қилингани ёки ҳудудни тарк этганини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё