Фото: Getty Images
ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдириши ортидан Эрон Исроилга қарши режалаштирган жавоб ҳаракатини кейинга суриши мумкин. Бу ҳақда АҚШ, Эрон ва Исроилдаги расмий манбаларга таяниб, The New York Times хабар берди.
Маълум қилинишича, Эрон Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда воситачиларга вақт бериш учун жавоб зарбасини қолдириши мумкин.
Аввалроқ Доҳада АҚШ, Исроил, Миср ва Қатар вакиллари иштирокида Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги вазиятни ҳал этишга қаратилган музокаралар ўтказилганди. Музокараларнинг биринчи куни якунида Қатар ҳукумати Эронни музокаралар давомида “ҳар қандай кескинлашувдан ўзини тийишга” чақирган.
16 август куни Исроил махфий хизмати “Ҳизбуллоҳ” ва Эрон ракета бўлинмаларининг тайёргарлик даражасини пасайтирганини аниқлади. Бироқ вазият ўзгариши инкор этилмади.
ҲАМАС сиёсий етакчиси ўлими
ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания 31 июль куни Теҳрондаги қароргоҳига қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлди. У билан бирга тансоқчиси ҳам вафот этганди. ҲАМАС ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳужумни тасдиқлаб, Исмоил Ҳания Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганини билдирди. Бунга жавобан Ҳусийлар ва “Ҳизбуллоҳ” қасос олишга ваъда берди. Эрон олий раҳнамоси Али Хоманаий эса Ҳаниянинг ўлими учун Исроилга қарши “кескин жазо” Теҳроннинг бурчи эканини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)