Фото: AP/ТАСС
Россия армияси ҳужумларининг аксарияти Донецк вилоятида содир бўлмоқда. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский ўз мурожаатида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, 24 соат ичида у Олий бош қўмондон Олександр Сирскийнинг бир нечта ҳисоботларини эшитган.
«Бирламчи эътибор доимо фронт йўналишларига қаратилади. Биринчи навбатда, Донецк вилоятига. Россия ҳужумларининг аксарияти ўша ерда содир бўлмоқда… Биз аскарларимизни зарур қурол-яроғ билан таъминлаш, қўшимча кучларни юбориш учун ҳамма нарсани қиламиз», деди Украина раҳбари.
Зеленский Россия позицияларини заифлаштиришга ҳалал берадиган тўсиқларни олиб ташлаши муҳимлигини таъкидлади. У ғарб ҳамкорларига мурожаат қилиб, узоқ масофага зарба берувчи қуролларни етказишни сўради.
«Узоқ масофаларга зарба бериш қобилиятимиз - бу урушнинг энг муҳим, энг стратегик масалаларига жавоб бўлар эди. Шерикларимиз томонидан таъминотнинг сусайишини жанговар бригадаларимиз жасорати билан қоплаяпмиз. Агар узоқ масофаларга зарба бериш қобилиятимиз етарли бўлса, босқинчини олдинга силжиш, вайроналар қолдириш имкониятидан маҳрум қилар эдик», деди Зеленский. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди