157
Россияда бандлик марказлари ишсизларни нафақадан маҳрум қилиш билан қўрқитиб, урушга жалб қилмоқда
Фото: «Москва» агентлиги
Меҳнат биржасида ишсиз сифатида қайд этилган россияликларга вакансия сифатида шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўташ таклиф қилинмоқда, деб ёзади Baza. Шу билан бирга, ариза берувчининг ҳарбий гувоҳномасидаги мутахассислик ҳам ҳисобга олинмоқда. Манбаларнинг маълумотларига кўра, бу турдаги «ишни» икки маротаба рад этганларга ишсизлик нафақасини тўлаш тўхтатилади. Шунингдек, у бандлик марказлари хизматидан бошқа фойдалана олмайди ва ўзи мустақил иш қидиришга мажбур бўлади.
Шартнома бўйича хизмат учун йўлланмаларни бериш Меҳнат вазирлиги жойлардаги «военкоматлар» билан алоқаларини йўлга қўйганидан кейин бошланди. Мудофаа вазирлиги «Россияда иш ўринлари» порталига вакансияларни жойлаштиради, бандлик марказлари эса у орқали иш қидирувчиларни йўналтиради. Манбаларнинг таъкидлашича, вакансияни биринчи марта рад этган одамга кейинги сафар бу лавозим таклиф этилмайди.
Уларнинг сўзларига кўра, бандлик марказлари шу кунларда россияликларга Курск вилоятидан ҳам «иш таклиф қилмоқда»: ҳандақлар қазиш ва отишмадан кейинги вайроналарни тозалаш. Иш сўраб мурожаат қилганларга кунига 8-10 минг рубль тўлаш ваъда қилинмоқда. Шартнома озиқ-овқат ва ётоқ таъминотини ўз ичига олган ҳолда икки ҳафтага тузилади.
Август ойи бошида Новосибирск вилоятидаги бандлик маркази психологликка ўқиш учун қайта тайёрлаш дастурига ариза берган ишсиз россияликни «аскарликка» юборган. Эркакнинг сўзларига кўра, муассасада унга ҳозирда иш излаб келганларга қандай масалада мурожаат қилганидан қатъий назар, «военкомат»га йўлланма берилаётганини айтишган.
2023 йилнинг кузида Россия Давлат Думасининг Мудофаа масалалари бўйича қўмитаси аъзоси, генерал-лейтенант Андрей Гурулев ишсизларни сафарбарликка жалб этиш таклифини билдирган эди. Гурулевнинг айтишича, Улуғ Ватан урушида шундай қилинган ва ўшанда «ҳеч ким савол бермаган». «Балки, буни ҳам амалга ошириб кўриш керакдир», — деган эди генерал. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди