Фото: The Financial
Буюк Британия кундузи Ер юзасини фото ва видео тасвирга олиш учун мўлжалланган биринчи ҳарбий сунъий йўлдошни орбитага учирди. Бу ҳақда мамлакат Космик қўмондонлиги хабар берди.
Tyche номини олган сунъий йўлдош Буюк Британиянинг разведка ва кузатув имкониятларини оширишга хизмат қилади.
«Украина можароси космосдан фойдаланиш ҳарбий операцияларда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини кўрсатди», — дейилади хабарда. Tyche — мамлакат Мудофаа вазирлиги томонидан 2031 йилга бориб орбитага учириладиган сунъий йўлдошлар тўплами дастурдаги биринчи сунъий йўлдошдир.
Мазкур сунъий йўлдошлардан нафақат ҳарбий операцияларда, балки давлат аҳамиятига эга бошқа масалалар, жумладан, табиий офатларни мониторинг қилиш, картографик маълумотларни ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин.
Буюк Британияда яратилган ва йиғилган 22 миллион фунт стерлингли сунъий йўлдош тўлиқ Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган биринчи космик аппарат ҳисобланади.
Ўлчами кир ювиш машинасидек келадиган Tyche сунъий йўлдошининг илк сигналлари парвоздан бир неча соат ўтиб кела бошлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди