Фото: Reuters
Эрон ҳозирча Теҳронда Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳания ўлдирилишига жавобан Исроил бўйлаб зарба йўлламайди, деб ёзмоқда The New York Times шахси сир сақланган америкалик мулозимларга таяниб.
Нашр маълумотига кўра, Эрон воситачиларга Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб бориш учун вақт қолдириш мақсадида зарба беришни ортга сурмоқда.
Исроил разведкаси аниқлашича, Эрон ва унинг Ливандаги иттифоқчиси «Ҳизбуллоҳ» ўз ракета қўшинлари тайёргарлик даражасини пасайтирган. NYT суҳбатдошлари эса вазиятга баҳолар тез-тез ўзгариб турганини қайд этишган.
Ғазо бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичи 16 ва 17 август кунлари Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтди. Унда Қатар, АҚШ, Исроил ва Мисрдан вакиллар иштирок этди. NYT нашри ёзишича, Қатар бош вазири Муҳаммад Ас-Соний музокараларнинг биринчи куни якунида Эронга қўнғироқ қилиб, вазиятни кескинлаштиришдан тийилишни сўраган. Нашр томонлар айнан нимага келишганига аниқлик киритмаган.
Исмоил Ҳания 31 июлга ўтар кечаси Теҳронда ўлдирилганди. Исроил бу ҳодиса учун расман жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Эрон олий раҳнамоси, оятуллоҳ Али Хоминаий бу ҳодисадан бир неча соат ўтиб Ҳаниянинг ўлимига жавобан Исроил бўйлаб тўғридан тўғри зарба беришга буйруқ бергани хабар қилинган (бу борада расмий маълумот берилмаган). Август ойи бошида Исроилдагилар Эрон Венгрия орқали ҳужумга тайёргарлик кўрилаётганидан огоҳлантирилган.
Исроил Эрон таҳдидидан кейин қўшинларини юқори шайлик ҳолатига келтирган, шунингдек, хориждаги барча ҳарбийларга ватанга қайтиш буюрилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди