Фото: AP
Тель-Авив аҳолиси яна ҲАМАС билан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишув тузишни талаб қилди, дея Euronews хабар берди.
Ғазода ҲАМАС томонидан ушлаб турилган исроиллик гаровга олинганларнинг қариндошлари ва тарафдорлари ҳукуматдан уларни озод қилиш бўйича келишувга эришишни талаб қилиб, ҳафталик норозилик намойишини ўтказишди. Намойишчилар 100 дан ортиқ асирларнинг суратларини ушлаб, Исроил ҳукуматини ниҳоят келишувга эришишга ва уларни қайтаришга чақирган.
"Мен юқори мартабали хавфсизлик амалдорларининг бизга ҲАМАС йўқ қилинганини айтишаётганини эшитаман, аммо келишув вақти келди. Агар келишув бўлмаса, шиддатли уруш бўлади. Урушга кириш осон, лекин ундан чиқиб кетиш жуда қийин бўлади", дейди гаровга олинганлардан бирининг отаси.
Ҳозирда халқаро ҳамжамият Исроил ва ҲАМАС ўртасида 10 ойдан ортиқ давом этган урушни тугатиш учун ўт очишни тўхтатишга воситачилик қилишда давом этмоқда. АҚШ, Миср ва Қатар вакиллари Доҳада икки кунлик музокараларни якунлаб, келишувга эришиш мумкинлигига умид билдирган.
Воситачилар қўшма баёнотда Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф тақдим этилгани ва келгуси ҳафта Қоҳирада мумкин бўлган келишув тафсилотлари ишлаб чиқилишини айтган.
31 май куни АҚШ президенти Жо Байден таклиф қилган босқичма-босқич ўт очишни тўхтатиш лойиҳасига ҳар икки томон ҳам қизиқиш билдирган. Бироқ иккала томон ҳам шартноманинг айрим шартлари ва тафсилотлари бўйича келиша олмаган. ҲАМАС аввалроқ ҳеч қандай муваффақиятга эришилмаганини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди