Фото: Reuters
Пекин АҚШ ва Японияни Жанубий Хитой денгизига аралашишда давом этаётгани учун қоралади. Бу ҳақда Хитой Мудофаа вазирлиги расмий вакили Чжан Сяоган маълум қилди.
Хитой давлатлар ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ҳеч қандай учинчи томонни нишонга олмаслиги ёки минтақавий тинчлик ва барқарорликка путур етказмаслиги кераклиги ҳақидаги позицияга содиқдир, дейди хитойлик расмий Вашингтоннинг Филиппинга 500 миллион долларлик ҳарбий ёрдами ва яқинда Япония ва Филиппин ўртасидаги қўшма ҳарбий машғулотларни шарҳлар экан.
Унинг қайд этишича, Хитой Нанхай Чжудао (Жанубий Хитой денгизи ороллари) ва унга туташ сувлар устидан шубҳасиз суверенитетга эга.
"Биз ҳудудий суверенитетимиз, денгиз ҳуқуқлари ва манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун қасддан қилинган ҳужумлар ва провокацияларга қарши қатъий қонуний чоралар кўрамиз", дея қўшимча қилган у.
Жанубий Хитой денгизи қирғоқбўйи мамлакатлари Иккинчи жаҳон урушидан сўнг мустақилликка эришганидан бери ҳудудий баҳслар мавзуси ҳисобланади.
Биринчи марта 1947 йилда чоп этилган харитага мувофиқ, Хитой Жанубий Хитой денгизининг 80 фоиздан ортиқ суверенитетига эгалигини эълон қилган. Филиппин, Вьетнам, Бруней ва Малайзия каби қирғоқбўйи қўшни давлатлар ҳам минтақадаги ҳуқуқларга даъво қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда