Фото: sharij.net
Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия Курск вилоятини ўз ҳудудига бостириб кираётган украиналик ҳарбийлардан ҳар қандай ҳолатда ҳам озод қилишига, можаронинг авж олиши эса Украинанинг давлат сифатида йўқ қилинишига олиб келиши мумкинлигига ишонч билдирди.
“Россия” телеканалига берган интервьюсида Лукашенко Курск вилоятига ҳужумни амалга оширган украиналик жангчиларнинг ҳаммаси профессионал бўлганини таъкидлаган.
"Улар бутун жанговар чизиқдан тўпланган. Булар асосан урушни кўрган одамлар эди. Қолганлари ёлланма аскарлар, поляклар ва ҳоказолар эди. Жуда кучли кучлар шакллантирилган ва улар келди. Мен хизмат қилганман, чегара нималигини биламан, у ердаги бир нечта йигитлар бундай кучларни ушлаб туролмади", дейди Беларусь раҳбари.
Лукашенкога кўра, рус аскарлари Курскдан украиналик ҳарбийларни чиқариб юборади. У, шунингдек, можаронинг кучайиши Украина учун энг фожиали тарзда якунланиши мумкинлигини айтган.
"Агар бу Курскдаги каби бўлса, бу Украинанинг вайрон бўлиши билан якунланади. Ҳеч ким Россия империясини мағлуб эта олмаган ва эта олмайди. Бу ерда НАТОнинг сиёсати қандай бўлиши мумкин? Америкаликларнинг битта сиёсати бор — Европани Россияга қарши қўйиш", дея хулоса қилган Беларусь етакчиси. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди