23:46 / 18.08.2024
7

Х “цензура буйруғи” сабабли Бразилиядаги фаолиятини тўхтатади

Х “цензура буйруғи” сабабли Бразилиядаги фаолиятини тўхтатади
Фото: AP
Х ижтимоий тармоғи Бразилия Олий суди судьяси Александр де Мораeс томонидан босим ўтказишга уринишлари сабабли Бразилиядаги офисини ёпаётганини маълум қилди.

Хънинг таъкидлашича, де Мораeс Бразилиядаги компания вакилини агар Х “цензура буйруғи”ни бажармаса ҳибсга олиш билан таҳдид қилган.

"Ходимларимиз хавфсизлигини таъминлаш учун биз Бразилиядаги фаолиятимизни дарҳол тўхтатишга қарор қилдик", дейди компания.

Ижтимоий тармоқда қайд этилишича, Х бундан кейин ҳам мамлакат аҳолиси учун мавжуд бўлади.

14 август куни Х Мораeсдан бир нечта машҳур бразилиялик аккаунтларга оид талаблар, жумладан, рўйхатдан ўтиш пайтида кўрсатилган ушбу фойдаланувчиларнинг маълумотларини расмийларга тақдим этиш бўйича хатлар олганини хабар қилган. Тармоқ ушбу масала бўйича Олий судга бир неча бор мурожаат қилганини, аммо улар кўриб чиқилмаганини ҳамда “Бразилия жамоатчилиги бу буйруқлар ҳақида хабардор қилинмаганини” айтган.

Август ойи бошида Венесуэла ҳукумати Хънинг мамлакатдаги фаолиятини 10 кунга тўхтатиб қўйган эди. Тегишли фармонни мамлакат президенти Николас Мадуро имзолаган.

"Х ижтимоий тармоғининг эгаси Илон Маск Х ижтимоий тармоғининг барча меъёрларини бузиб, нафрат, фашизм, фуқаролар уруши, ўлим, венесуэлаликлар ўртасидаги тўқнашувларни тарқатиб, Венесуэланинг барча қонунларини бузди", деган эди Мадуро.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Х “цензура буйруғи” сабабли Бразилиядаги фаолиятини тўхтатади