Фото: AFP
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украина бўйича музокаралар муваффақиятсизликка учраганини рад этди. Идора The Washington Post (WP) нашрининг бўлажак жараён Украина Қуролли кучлари (УҚК) Курск вилоятидаги ҳужуми фонида тўхтаб қолгани ҳақидаги маълумотига изоҳ берди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарованинг баёноти 18 август, якшанба куни вазирлик сайтида эълон қилинди.
«Ҳеч ким ҳеч нарсани тўхтатмади, чунки тўхтатиш учун ҳеч нарса йўқ эди», дейди Захарова. Унинг версиясига кўра, Россия ва Украина ўртасида «фуқаролик учун муҳим инфратузилма объектлари хавфсизлиги бўйича ҳеч қандай тўғридан тўғри ёки билвосита музокаралар бўлмаган ва ҳозир ҳам йўқ».
Унинг изоҳида, шунингдек, Россия Қуролли кучлари дунёни «кенг миқёсдаги техноген фалокатдан» ҳимоя қилаётгани айтилади. Кейинроқ баёнотда Москванинг фикрича, Киев ҳаракатлари билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган «ҳалокатли оқибатлар» яна бир бор тилга олинган.
WP: Қатар Украина ва Россия делегациялари билан алоҳида учрашиши керак эди
The Washington Post 17 августда дипломатлар ва расмийларга таяниб, август ойида Қатар вакиллари воситачи бўлиб, Украина ва Россия делегациялари билан алоҳида учрашиши керак бўлганини, бироқ билвосита музокаралар Украина Қуролли кучларининг Курскка ҳужуми оқибатида тўхтаб қолганини хабар қилди.
Газетанинг ёзишича, Москва ва Киев Доҳага делегациялар юбориши керак эди. Нашрга кўра, бўлажак келишув энергетика инфратузилмасига ўзаро ҳужумларни тўхтатиш билан боғлиқ эди.
WP дипломатик манбасининг қайд этишича, Россия расмийлари Курск вилоятидаги воқеалардан кейин Қатар расмийлари билан учрашувни кейинга қолдирган. Москва делегацияси бўлаётган воқеаларни «эскалация» сифатида қабул қилди, дея таъкидлади нашр суҳбатдоши ва Киев Доҳани ҳужум ҳақида огоҳлантирмаганини қўшимча қилди.
«Россия музокараларни бекор қилмади», «улар (руслар): «Бизга вақт беринг», деб айтдилар», деди дипломат.
Манбага кўра, Украина ҳали ҳам Доҳага делегация юбормоқчи бўлган, бироқ Қатар бир томонлама учрашувни фойдали деб ҳисобламагани учун рад жавобини берган. The Washington Post сўровига жавобан Украина президенти идораси Доҳа саммити «Яқин Шарқдаги вазият туфайли» қолдирилганини, аммо 22 август куни видео-конференция орқали бўлиб ўтишини, шундан сўнг Киев кун тартибини амалга ошириш бўйича ҳамкорлари билан маслаҳатлашувлар ўтказишини маълум қилди.
Кремл изоҳ тақдим этиш тўғрисидаги сўровларга жавоб бермади.
Украина Курск вилоятидаги яна бир кўприкни вайрон қилди
6 август куни Украина Қуролли кучлари Курск вилоятида кенг кўламли ҳужум операциясини бошлади. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейин биринчи марта хорижий қуролли кучлар Россия Федерацияси ҳудудининг бир қисмини эгаллаб олди. 9 август куни Россия ҳукумати Белгород, Брянск ва Курск вилоятларида «аксилтеррор операцияси режими»ни жорий этди.
Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари қўмондони генерал-лейтенант Николай Олешчук 18 август куни Украина қўшинлари Курск вилоятидаги ҳужум пайтида Званное қишлоғидаги Сейм дарёси устидаги стратегик аҳамиятга эга бўлган кўприкни вайрон этганини маълум қилди. У Россия армияси учун катта аҳамиятга эга эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди