Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти Владимир Зеленский армиянинг Курск вилоятидаги мақсади “буфер зона яратиш” эканини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
“Торецк яқинида Россия ҳарбий техникасини йўқ қилишда биз учун муҳим ва ижобий натижалар қўлга киритилди. Буларнинг барчаси Украинани ҳимоя қилишдан ҳам кўпроқ аҳамиятга эга — ҳозирда мудофаа ҳаракатларимизнинг асосий вазифаси Россиянинг жанг салоҳиятини иложи борича кўпроқ йўқ қилиш ва максимал даражада қарши ҳужумлар уюштиришдир. Хусусан, бу босқинчи давлат ҳудудида буфер зонасини яратишни ҳам ўз ичига олади. Курск вилоятидаги операциямиз ҳам шу мақсадга қаратилган”, деди Зеленский.
Шунингдек, у бош қўмондон Александр Сирскийнинг шарқдаги вазият, Курск вилоятидаги ҳаракатлар, асирларни айирбошлаш фонди ва бригадаларни тўлдириш масалалари бўйича ҳисоботини тинглаганини айтди.
“Ҳамкорларимиздан қурол етказиб бериш масаласида тезкорлик талаб этилмоқда. Урушда таътил йўқ. Қарорлар керак, эълон қилинган пакетларнинг ўз вақтидаги логистикаси зарур. Айниқса, ҳозир мен бу борада Қўшма Штатлар, Буюк Британия ва Францияга мурожаат қилмоқдаман”, дея қўшимча қилди сиёсатчи. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда