Фото: РИА Новости
Россия Федерацияси Курск вилоятидан бир кун ичида 1,7 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди, деди вилоят губернатори вазифасини бажарувчининг матбуот котиби Ирина Толмачева.
«Минтақада фавқулодда ҳолат ва аксилтеррор операцияси режимлари амал қиляпти. Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирновнинг буйруғи билан аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчириш ишлари давом этмоқда. Энг аввало, болали оилалар ва кекса фуқароларга эътибор қаратилмоқда. Кун давомида 1724 киши мустақил ва уюшган гуруҳлар бўлиб чиқиб кетди», — дея таъкидлаган Толмачева вилоят ҳокимиятининг Telegram-каналида эълон қилинган видеода.
Унинг сўзларига кўра, Курск вилоятида 6,5 мингдан ортиқ киши, жумладан, қарийб 1,4 минг нафар болалар вақтинчалик сақлаш марказларига жойлаштирилган.
Вилоят ҳукумати саҳифасидаги хабарда 24 соат ичида минтақага 160 тонна гуманитар ёрдам тўртта колоннада етиб келгани қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди