Фото: Илья Питалев / РИА Новости
Агар Украина томони қитъанинг Европа қисмида радиоактив ифлосланиш билан техноген фалокат яратиш режаларини амалга оширса, Россия қаттиқ жавоб қайтарувчи ҳарбий ва ҳарбий-техник чораларни кўради. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Россия идораси «Киев режимининг Курск атом электр станциясига ҳужумга тайёргарлиги ҳақидаги мустақил каналлар орқали келаётган маълумотларни жиддий» баҳолади.
«Ушбу провокациядан мақсад Россия Федерациясини Украина атом энергетика объектларига зарба бериш учун асос яратишда станцияни «ўзи ўққа тутганликда» айблашдир», деб таъкидлайди Россия Мудофаа вазирлиги.
«Биз Киев режимининг Ғарб ҳомийлари кўмагидаги бундай ҳаракатларини БМТ Бош ассамблеяси 2005 йил 13 апрелдаги «Ядро терроризмига қарши кураш тўғрисида»ги резолюциясида қабул қилинган халқаро конвенция тўғридан тўғри ва очиқ-ойдин бузилиши деб биламиз. Агар Киев режими қитъанинг Европа қисмида техноген фалокат яратишга қаратилган жиноий режаларини амалга оширишни бошласа, унга жавобан зудлик билан қаттиқ ҳарбий ва ҳарбий-техник чоралар кўрилади», — дейилади баёнотда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди