20:52 / 19.08.2024
25

Селена Гомес, Леди Гага, Адел ва тўйга тайёргарлик кўраётган бошқа машҳурлар

Селена Гомес, Леди Гага, Адел ва тўйга тайёргарлик кўраётган бошқа машҳурлар
Тўйлар мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етмоқда, Голливудда эса келинлар сони ортиб бормоқда. Қуйида ўзининг тўй маросимига қизғин тайёргарлик кўраётган юлдузли жуфтликларни кўриб чиқамиз.

Леди Гага ва Майкл Полански

Фото: People
Хонанда Леди Гаганинг номсиз бармоғидаги узук биринчи марта апрель ойида папарассига тушиб қолган эди. Ушбу суратларга хонанда изоҳ беришдан бош тортди, бироқ орадан бир неча ой ўтгач, у ўзининг турмушга чиқаётгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади: Леди Гага Франция бош вазири Майкл Полански билан унаштирилганини эълон қилди.

Фото: Europa Plus

Фото: Billboard
Инсайдерлар фикрига кўра, жуфтлик аллақачон тўйга боғлиқ барча режаларни тузиб чиққан ва ҳозирда тўй маросимини Европада ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Адел ва Рич Пол

Фото: Europa Plus
Узоқ муддат давомида муносабатларини оммадан яшириб келган яна бир жуфтлик — Адел ва Рич Пол ҳам унаштирилганлигини эълон қилди. Маълум бўлишича, спорт агенти ўтган йили хонанданинг қўлини сўраган.

Фото: Europa Plus
Яқинда Германияда бўлиб Аделниг навбатдаги концерт дастурида мухлислардан бири унга турмушга чиқишини сўради. Адел бунга жавобан:

Мен бундай қила олмайман, чунки аллақачон турмушга чиқяпман”, дея тан олди ва саксон минг киши тўпланган стадионда ўзининг унаштирув узугини намойиш қилди — “Таклифингизни қадрлайман ва сизга катта раҳмат айтаман”, деди хонанда.

Ҳолзи ва Эван Жогиа

Фото: People
Асл исми Эшли Николетт бўлган хонанда Ҳолзи ҳам шахсий ҳаёти ҳақида мухлислари билан кам бўлишади. Юлдуз ҳатто қаллиғи Эван Жогиа билан бирга тушган расмлари интернетда тарқалса ҳам журналистларга бу ҳақда изоҳ беришни истамайди.

Фото: Europa плус
Яқинда жуфтлик ижтимоий тадбирга ташриф буюрганда хонанданинг бармоғидаги зумрад узук кўпчиликнинг эътиборини тортди. Миш-мишларга қараганда, Ҳолзи Ва Эван яқин орада турмуш қуриш истагида.

Зои Кравиц ва Чэннинг Татум

Фото: People
Америкалик актриса ва хонанда Зои Кравиц актёр Ченнинг Татум билан унаштирилганига бир йилдан ошди. Жуфтлик уч йил аввал тасодифан танишиб қолган эди. Ҳозирча улар расман турмуш қуриш масаласини бир оз кечроққа қолдирган. Аммо баъзи инсайдерлар Зои ва Ченнинг яширинча турмуш қуришган, дея тахмин қилмоқда.

Фото: Europa Plus
Дакота Жонсон ва Крис Мартин

Фото: Super.ru
Маълумотларга кўра, Крис Мартин актриса Дакота Жонсонга 2023 йил октябрь ойида турмуш қуришни таклиф қилган, бироқ машҳурлар мухлисларга ушбу қувончли хабарни айтишга ҳали тайёр эмас.

Фото: Super.ru
Селена Гомес ва Бенни Бланко

Фото: HELLO!
Ўтган йилнинг охирида Селена ўзининг ҳамкасби, мусиқий продюсер Бенни Бланко билан учрашаётганини маълум қилган эди. Хонанда қаллиғи билан тушган суратларини Instagramъда тез-тез жойлаштириб туради. Инсайдерларнинг таъкидлашича, санъаткорлар муносабатларини қонунийлаштиришга тайёр ва ҳатто фарзанд кўришни режалаштирмоқда.

Фото: ИнStyle
Эмма Робертс ва Коди Жон

Фото: Europa Plus

Фото: Europa Plus
Селена Гомесдан фарқли ўлароқ Эмма Робертс ўзининг турмуш қураётганини яшириб ўтирмади. Коди Жон унинг қўлини сўраган куннинг ўзидаёқ бу хушхабарни барчага эълон қилди. Актриса жойлаштирган сурат остида қизиқарли изоҳ қолдирди:

Онам барчага тўйим бўлаётгани ҳақида эълон қилмасидан ўзим айтиб қўя қолай!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Селена Гомес, Леди Гага, Адел ва тўйга тайёргарлик кўраётган бошқа машҳурлар