Фото: «Москва» агентлиги
Россияликлар орасида хитой тили тобора оммалашиб бормоқда: мамлакат аҳолисининг 14 фоизи уни ўрганиш ниятида. Бу ҳақда Super Job сервиси томонидан ўтказилган сўров натижаларида сўз боради.
Қайд этилишича, респондентлар хитой тилидан кўпроқ фақат инглиз тилини ўрганишга хоҳиш билдирган — 38 фоиз. Уларнинг ортидан немис ва япон (ҳар бири 5 фоиздан), итальян ва француз (4 фоиз), испан (3 фоиз) ҳамда араб тиллари (1 фоиз) ўрин олган.
Сўровда иштирок этганларнинг яна 5 фоизи корейс, турк, португал, чех ва ҳатто санксрит тилини ўрганишга қизиқиш билдирган. 8 фоиз респондент жавоб беришга қийналган, 13 фоизи эса бирор чет тилини ўрганиш ниятида эмаслигини, чунки хорижга чиқиш режаси йўқлигини айтган.
Шу билан бирга, даромади 100 минг рублдан ошадиган россияликлар орасида бу борадаги кўрсаткичлар бошқача тақсимланди: 20 фоизи хитой тилини ўрганмоқчи эканликларини билдирган бўлса, 36 фоизи инглиз тилини, 9 фоизи эса испан тилини ўрганаётганини маълум қилган. Super Job сўровида жами Россиянинг турли ҳудудларида яшовчи 1600 иқтисодий фаол фуқаролар иштирок этган.
Аввалроқ «Авито.Хизматлар» сервиси 2024 йилда россияликларнинг 9 фоизи хитой тилини ўрганишни бошлаганини маълум қилганди. Тил ўрганишга бўлган қизиқиш 15 фоизга ошгани сабаб хитой тили ўқитувчиларининг хизматларига бўлган талаб ҳам ортган.
Россия Халқлар дўстлиги университети Хорижий тиллар филологияси факултети доценти Маргарита Лагуткинага кўра, хитой тилини ўрганишга асосан кичик бизнес учун Хитойдан харидларни амалга оширишни режалаштирганлар қизиқиш билдиряпти.
Бундан олдин Россия президентининг фан ва таълим бўйича маслаҳатчиси Андрей Фурсенко ҳукуматнинг хитой тилини Россия ОТМлари дастурига киритиш режаси борлиги ҳақида гапирганди. У буни хитой тили илм-фанда «асосий» жаҳон тилларидан бирига айланиб бораётгани ва илмий адабиётларнинг 30 фоизи аллақачон нашр этилгани билан изоҳлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди