08:00 / 20.08.2024
110

Британия дипломати ҳукумат Исроилга қурол сотгани учун истеъфога чиқди

Британия дипломати ҳукумат Исроилга қурол сотгани учун истеъфога чиқди
Фото: EPA
Британия ТИВ вакили Марк Смит ҳукуматнинг Исроилга қурол экспортини тақиқлашдан бош тортгани сабабли истеъфога чиқди, деб ёзади The Guardian дипломат баёнотига таяниб.

Смитнинг сўзларига кўра, у аввал Яқин Шарқда қурол экспортини лицензиялаш устида ишлаган ва унинг ҳамкасблари Исроил Ғазодаги ҳаракатлари билан халқаро гуманитар қонунларни қандай бузганига гувоҳ бўлган.

"Кўчалар ва университетлар вайрон қилинган, инсонпарварлик ёрдами тўсиб қўйилган, тинч аҳоли мунтазам равишда хавфсиз бошпанасиз қолмоқда. Булар ҳарбий жиноятлардир", дейди Смит.

Унинг таъкидлашича, Британиянинг Исроилга қурол-яроғ етказиб беришини “оқлаб бўлмайди”.

Дипломатнинг қўшимча қилишича, вазирликнинг ушбу масала бўйича шикоятларига берган жавоблари анча расмий бўлгани сабабли у ўз лавозимидан кетишга қарор қилган.

Британия парламенти маълумотларига кўра, 2008 йилдан бери қироллик Исроилга қарийб 750 миллион долларлик қурол лицензиясини сотган. Буюк Британия ҳукумати можаро авж олган 2023 йилнинг 7 октябридан 2024 йилнинг 31 майига қадар 42 та лицензия берган.

Шунингдек, бошқа бир қатор Ғарб давлатлари ҳам Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи билан можарода Исроилни қўллаб-қувватлаб, у ерга ҳарбий ёрдам юбормоқда. Хусусан, Германия ва АҚШ Исроил армиясига қурол етказиб беришда фаол ҳаракат қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия дипломати ҳукумат Исроилга қурол сотгани учун истеъфога чиқди