Фото: Anadolu Agency
Германияда яшовчи минглаб афғонистонлик қочқинлар ўз юртига турист сифатида боришга мажбур бўлмоқда, деб хабар беради RTL.
Маълум қилинишича, Германиядан бошпана сўраган минглаб афғонлар турлар ёрдамида Афғонистонга бориб келмоқда. «Журналистлар Ҳамбургда Ҳиндикушга сафарларни ташкиллаштириш билан шуғулланиб келган тур агентликни аниқлади. Минглаб афғонлар ижтимоий тармоқларга у ердан суратларни жойламоқда», — дейилади хабарда.
Bild’нинг изоҳлашича, «қочқинлар» Афғонистонга Туркия ёки Эрон орқали икки томонлама виза билан учади. Натижада, ўз ватанида уларнинг паспортига штамп қўйишмайди, шу сабабдан Германия ҳукумати бундан хабар топа олмайди.
Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер афғонларнинг бу каби сафарига масъул эмаслигини айтиб, «бу маҳаллий иммиграция расмийларининг муаммоси» эканини таъкидлади. Полициячилар касаба уюшмаси раҳбари Хайко Теггацнинг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот ходимлари барча ҳаракатларни кузатиб бориш имкониятига эга эмас. Германия ҳукуматининг миграция бўйича вакили Йоахим Штампнинг қайд этишича, мамлакат «дунёга очиқ» қолиши керак, шу билан бирга «аҳмоқ каби кўринмаслиги лозим».
Bild нашри суҳбатлашган юристларнинг таъкидлашича, қонун бошпана олган фуқароларнинг ватанига қайтишини тақиқламайди.
Ҳозирда Германияда 400 мингга яқин Афғонистон фуқароси яшайди. «Толибон» ҳокимият тепасига келганида, бундан уч йил олдин уларнинг аксарияти ҳаёти хавф остида эканини айтиб, Германиядан бошпана сўраган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди