Фото: LinkedIn
Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги ҳукуматнинг янги режаларига мувофиқ аёлларга нисбатан кучли нафратни экстремизм шакли сифатида кўриб чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ички ишлар вазири Иветт Купер Буюк Британияда экстремизмга қарши кураш стратегиясини қайта кўриб чиқиш ва хавфли мафкуралардан келиб чиқувчи таҳдидларга қарши самарали курашишни аниқлаш бўйича буйруқ берди.
Ҳукумат фикрича, аёлларга нисбатан нафрат оммалашиб бораётган мафкуравий оқимлардан биридир. Купернинг таъкидлашича, экстремизм “интернетда ҳам, кўчаларда ҳам” ўсиб бормоқда ва “жамиятлар ва демократиянинг тузилишини бузмоқда”.
“Британияда экстремизмнинг кучайишини, шунингдек, кенгроқ мафкуравий тенденцияларни, шу жумладан, экстремал мизогиния ёки зўравонликка мойиллик каби кенгроқ тоифаларга тўғри келадиган ишонтиришлар ўрганилади”, деди Купер.
Шунингдек, ёшларнинг радикаллашув сабаблари ва уларнинг хулқ-атвори ўрганилади. Стратегия “экстремистик тенденцияларни кузатиб боради” ва одамларни улардан чалғитиш йўлларини ишлаб чиқади, деди вазир.
Мизогиния — нафрат, хуш кўрмаслик ёки аёлларга нисбатан чуқур илдиз отган нотўғри қарашлар. Унга мойил одамлар мизогинист ёки мизогин деб аталади. Мизогиния аёлларни жинси бўйича камситиш, уларни ҳақоратлаш, аёлларга нисбатан зўравонлик ёки жинсий объективлаштириш шаклида намоён бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди