11:22 / 20.08.2024
94

Исроил Миср ва Ғазо сектори ўртасида девор қурмоқчи

Исроил Миср ва Ғазо сектори ўртасида девор қурмоқчи
Фото: Global Look Press
ҲАМАС ҳаракати томонидан туннеллар қурилишига йўл қўймаслик учун Исроил Ғазо сектори ва Миср чегарасидаги Филаделфия коридори яқинида девор қуришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда музокаралардаги воситачиларга таяниб, The Wall Street Journal хабар берди.

Араб воситачиларига кўра, яҳудий давлати ҲАМАС туннел қазишига тўсқинлик қилиш учун коридорда девор қуришни талаб қилган. Бундан ташқари, ушбу ҳудудни назорат қилувчи камералар ва сенсорлардаги маълумотларга киришни хоҳламоқда. Миср амалдори эса Қоҳира Исроил қўшинларини Рафаҳ йўлагидан, Миср ва Ғазо сектори ўртасидаги чегарадан тўлиқ олиб чиқиб кетиш тарафдори эканини айтди.

Исроил техник гуруҳи Қоҳирадаги ҳамкасблари билан коридор ва Рафаҳ масалаларини муҳокама қилиш учун учрашувларни якунлади, аммо кўп муваффақиятга эришмади”, дейди араб воситачилари.

Доҳада ўтган ҳафта Қатар, Миср, АҚШ ва Исроил иштирокида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. ҲАМАС ҳаракати раҳбарияти келишув шартларига аниқлик киритилмагани сабабли унда иштирок этишдан бош тортди. Кейинчалик Фаластин ҳаракати келишувда яҳудий давлати илгари сурган талабларни рад этди. Улар орасида янгилари ҳам бор эди.

Улар Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху “воситачиларнинг саъй-ҳаракатларини барбод қилиш ва урушни чўзиш учун янги шартлар ва талабларни ўртага ташлайвергани”ни қайд этди.

ҲАМАСни Исроилнинг Ғазо секторининг бир нечта нуқталарида, жумладан, Миср билан чегарада жойлашган Филаделфия коридорида ҳарбий иштирокини сақлаб қолиш нияти қондирмади.

Ғазо бўйича барчага маълум таклиф уч босқичли жараённи назарда тутади, унинг давомида ҲАМАС 7 октябрь куни Исроилдан ўғирлаб кетилган барча гаровга олинганларни озод қилади. Бунинг эвазига Исроил ўз кучларини Ғазо секторидан олиб чиқиши ва фаластинлик маҳбусларни озод қилиши керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил Миср ва Ғазо сектори ўртасида девор қурмоқчи