Оғир вазнда WBA, WBC, WBO ва IBO чемпиони Олександр Усик севимли футбол клуби ҳақида гапирди.
“Ёшлигимда доим “Манчестер Юнайтед”ни қўллаб-қувватлаганман. Мен Гарри Невилл ва бошқаларнинг, хусусан Девид Бекхемнинг мухлиси эдим. Ўшанда бу жамоага қарши ўйнаш қийин эди. Менинг севимли футболчиларим ҳақида гапирадиган бўлсак, улар, Андрей Шевченко, Златан Ибрагимович ва Роналдо эди — ўша эски сўйлоқ тишли. Шубҳасиз, Месси ва бошқа Роналду ҳам мен учун катта футболчилар.
Мен ҳар доим футболчи бўлишни хоҳлаганман ва менга “Полесье” (Украина футбол клуби) билан машғулот қилиш ёқади. Бу менга бир оз дам олиш ва боксдан узоқлашиш имкониятини берди. Май ойида Тайсон Фьюри устидан қозонилган ғалабадан сўнг, одатдагидек байрам ўтказмадим. Мен оилам билан тинчгина кечки овқат уюштирдим ва вақтимни футбол ўйнаб ўтказдим. Мутлақ жаҳон чемпиони эканимни хаёлимга ҳам келтирмадим”, дея Усик сўзларини келтирмоқда Daily Mail.
Эслатиб ўтамиз, украиналик боксчи Тайсон Фьюри билан реванш жангини 21 декабрда ўтказади.
Аввалроқ Олександр Усик украиналик боксчиларга Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларда совринли ўринларни олган спортчилар учун мукофот пуллари ваъда қилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди