Шимолий Корея ҳарбийси Жанубий Кореяга қочиб кетди

Фото: Reuters
Шимолий Корея ҳарбийси 20 август куни эрталаб Жанубий Корея чегарасини кесиб ўтди. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.
Жанубий Корея ҳарбийлари демилитаризация қилинган ҳудуднинг шарқий қисмида ҳарбий кийимдаги одамни пайқаган. У икки Кореяни боғлайдиган йўлдан сўқмоқ бўйлаб жанубга қараб кетаётган бўлган. Шимолий томондан эса йўл ва унинг атрофи миналанган.
Жанубий Корея ҳарбийлари аскарга миналар ва тўсиқлардан хавфсиз ўтишга ёрдам берган. Ҳозирда тегишли идоралар шимолий кореялик сержантнинг қочиб кетиш сабабларини ўрганмоқда.
“Жанубга ўтиш қарорига Жанубий Корея томонидан кучли овоз кучайтиргичлар орқали янгиликлар, К-поп мусиқаси ва бошқа контентлар эфирга узатиладиган кундалик ташвиқот кампанияси таъсир кўрсатган бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Шимолий Корея ҳарбийси 20 август куни эрталаб Жанубий Корея чегарасини кесиб ўтди. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.
Жанубий Корея ҳарбийлари демилитаризация қилинган ҳудуднинг шарқий қисмида ҳарбий кийимдаги одамни пайқаган. У икки Кореяни боғлайдиган йўлдан сўқмоқ бўйлаб жанубга қараб кетаётган бўлган. Шимолий томондан эса йўл ва унинг атрофи миналанган.
Жанубий Корея ҳарбийлари аскарга миналар ва тўсиқлардан хавфсиз ўтишга ёрдам берган. Ҳозирда тегишли идоралар шимолий кореялик сержантнинг қочиб кетиш сабабларини ўрганмоқда.
“Жанубга ўтиш қарорига Жанубий Корея томонидан кучли овоз кучайтиргичлар орқали янгиликлар, К-поп мусиқаси ва бошқа контентлар эфирга узатиладиган кундалик ташвиқот кампанияси таъсир кўрсатган бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…