20:18 / 20.08.2024
203

Россия ва Озарбайжон ўртасида қандай келишувларга эришилди?

Россия ва Озарбайжон ўртасида қандай келишувларга эришилди?
© Sputnik / Григорий Сысоев
Россия президенти Владимир Путин, “Шимол-Жануб” коридорининг ривожланиши Россия ва Озарбайжон муносабатларига фойда келтиришини маъулм қилди, дея хабар берди Кремль сайти.

Икки мамлакат етакчилари иштирокидаги музокаралар тор доирадаги учрашув билан бошланиб, кенгайтирилган таркибда давом этди.

Россия президенти Владимир Путин Озарбайжонга ташрифи чоғида эришилган келишувлар Москва ва Боку ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун асос бўлишига ишонч билдирди.

Икки давлат раҳбарлари қуйидагиларни келишиб олди:
  • Россия Федерацияси ва Озарбайжон нефт маҳсулотларини ташиш учун дарё-денгиз танкерларини қуришни бошлайди, бу эса энергия ресурсларини жаҳон бозорларига этказиб беришни оширади.
  • Бокуда Россия-Озарбайжон университети очиш режалаштирилмоқда.
  • Россия Федерацияси Озарбайжоннинг ШҲТдаги мақомини ва республиканинг БРИКСга қизиқишини ошириш тарафдори.
  • “Трансмашхолдинг” компанияси Боку метроси учун вагонлар ишлаб чиқариш бўйича янги шартнома имзолади.
  • Россия ва Озарбайжон Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлашга биргаликда тайёргарлик кўради.

Қайд этилишича, Россия ва Озарбайжон ҳамкорликда нефт танкерларини қуради.
"Россия Бирлашган кемасозлик компанияси <...> Боку кемасозлик заводи билан биргаликда нефт маҳсулотларини ташиш учун замонавий дарё-денгиз танкерларини ишлаб чиқаришни бошлайди", — деди Россия раҳбари.

Шунингдек, Путин ва Алиев давлатлараро алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олди.
Томонлар давлат суверенитети, мустақиллиги, ҳудудий яхлитлигини ўзаро ҳурмат қилиш, тенг ҳуқуқлилик ва бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик тамойиллари асосида давлатлараро алоқаларни мустаҳкамлашни давом эттиришга келишиб олдилар”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Россия Боку ва Ереван ўртасидаги ўзаро муносабатларни нормаллаштиришга ва уч томонлама келишув асосида тинчлик шартномасини тузишга ҳисса қўшади.

Россия президенти Владимир Путин ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев сайёҳлик ва транзит оқимини кенгайтириш муҳимлигини ҳам қайд этишди.

Путин Алиевни октябрь ойида Москвада бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишига таклиф қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ва Озарбайжон ўртасида қандай келишувларга эришилди?