Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига ҳужуми Зеленский режими ва АҚШнинг стратегик мағлубияти билан якунланади. Бу ҳақда КХДР ТИВ расмий вакили маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Курскдаги (вилоят - таҳр.) ҳозирги шиддатли жанглар Зеленскийнинг қўғирчоқ гуруҳининг тўлиқ мағлубияти ҳамда АҚШ ва Ғарбнинг стратегик мағлубияти учун дебоча бўлади”, — дейилади баёнотда.
КХДР ТИВнинг қайд этишича, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Украинани астрономик миқдорда ҳалокатли қуроллар билан таъминлаш ва унинг қўли билан Россия билан уруш олиб бориш орқали глобал хавфсизлик муҳитини учинчи жаҳон урушига олиб келмоқда.
Провокаторларга муносиб жавоб берилади ва КХДР Россияни ўз суверенитетини ҳимоя қилишда доимо қўллаб-қувватлайди, дея таъкидлади Шимолий Корея ТИВ. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди