Фото: uncredited/AP/picture alliance
21 август, чоршанбага ўтар кечаси дрон ва ракеталарнинг ҳужумлари Россиянинг камида бешта ҳудудида қайд этилган. Пойтахт мэри Сергей Собянин хабар беришича, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари «Москва томон учган» ўнта «душман» учувчисиз учиш аппарати (УУА)ни уриб туширган.
Мэрнинг сўзларига кўра, Москва вилояти жанубидаги Подолск шаҳар округида аввалига битта, кейин эса яна иккита дрон уриб туширилган. Дастлабки маълумотларга кўра, вайроналар ва қурбонлар йўқ. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар мутахассислари ишламоқда.
Собянин тунги дрон ҳужумини «энг йирик ҳужумлардан бири» деб атади.
Дронлар Брянск ва Тула вилоятлари устида уриб туширилди
Россия Мудофаа вазирлигининг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан Брянск вилояти ҳудудида ўн бешта самолёт типидаги УУА йўқ қилинди, деб ёзди губернатор Александр Богомаз.
Минтақавий хавфсизлик вазирлиги сайтида навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Тула вилояти осмонида иккита дронни йўқ қилгани айтилади.
Ростов вилояти ғарбида ракета уриб туширилди
Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Ростов вилояти ғарбида Украина ракетасини уриб туширди, деди вилоят раҳбари Василий Голубев. «Дастлабки маълумотларга кўра, парчалар қулаши натижасида қурбонлар ва вайроналар йўқ», — дея қўшимча қилди у.
Белгород вилоятида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга туширилди - «бир нечта ҳаво нишонлари уриб туширилди», деди губернатор Вячеслав Гладков. У бошқа тафсилотларни келтирмади, фақат қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқлигини таъкидлади.
Ростов вилоятидаги нефт базасида ёнғин кучайган
Аввалроқ, 20 август куни Ростов вилоятининг Пролетарск шаҳридаги дизел ёнилғиси омборида Украина учувчисиз учоғи ҳужумидан сўнг бошланган ёнғин уч кундан бери ўчира олинмаётгани маълум бўлган эди. Ёнғин майдони сезиларли даражада ошди ва 10 минг квадрат метрни ташкил этади.
18 август куни эрталаб Пролетарскдаги ёнилғи омборида ёнғин содир бўлди. Эртаси куни Пролетарский туманида юқори огоҳлантириш режими жорий этилди, Пролетарскда эса фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Кейинроқ губернатор Голубев 41 нафар ўт ўчирувчи жароҳатланганини, улардан 18 нафари касалхонага ётқизилиши кераклигини айтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди