Фото: “ФСБ”нинг Хабаровск ўлкаси бўйича бошқармаси матбуот хизмати
Россиянинг Хабаровск ўлкасида Ўзбекистон фуқароларини террорчиларга қўшилишга ёллаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Федерал хавфсизлик хизмати хабар берди.
“Террорчилик фаолиятига кўмаклашган Марказий Осиё давлатларидан бирининг фуқароси қўлга олинди. Ушланган шахс Ўзбекистон фуқароларини ўқитиш ва халқаро террорчилик ташкилоти фаолиятида бевосита иштирок этиш учун жалб қилган”, дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205.1-моддаси 1.1-қисми (террорчилик фаолиятига кўмаклашиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Эркак қамоққа олинган, унга нисбатан тергов давом этмоқда.
“Аргументи и Факти” нашрининг ёзишича, қўлга олинган эркак Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади. У шу ҳафта ёнилғи қуйиш шохобчасида ушланган. Эркак террорчи ташкилот учун ўз ватандошларини ёллаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди