Фото: Jose Colon/Anadolu/picture alliance
Россия қўшинлари Донецк вилоятидаги Ню-Йорк посёлкасини эгаллаб олди. Бу ҳақда 20 август, сешанба куни Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
«Марказий кучлар гуруҳи бўлинмаларининг фаол ҳаракатлари натижасида Украина қуролли кучлари катта гуруҳи» мағлубиятга учради ва «Торецкдаги энг йирик аҳоли пунктларидан бири ва стратегик муҳим логистика маркази қўлга олинди», дейилади вазирлик баёнотида. Ўз навбатида, ТАСС давлат агентлигининг хабар беришича, қишлоқдаги «Украина қуролли кучлари қаршилик кўрсатаётган кам сонли марказлардан бири» Дзержинский фенол заводи бўлиб қолмоқда.
Ню-Йорк посёлкасининг руслар томонидан эгаллаб олиниши ҳақидаги маълумотларнинг мустақил тасдиғи йўқ. Украина Мудофаа вазирлигига яқин бўлган Украинанинг DeepState OSINT-лойиҳаси 20 августга ўтар кечаси Ню-Йорк учун шиддатли жанглар давом этаётгани ҳақида хабар берди. DeepState харитасида қишлоқнинг шимолидаги кичик жойлар кулранг зонада қолмоқда.
Володимир Зеленский вазиятни «мураккаб» деб атади
«Украинская правда» (УП) нашрининг ёзишича, Украина қуролли кучлари посёлка бир қисмини назорат қилишда давом этмоқда, Россия қўшинлари эса Ню-Йорк бир қисмини босиб олгач, кейинги қишлоқ – Нелиповкага ўтишда давом этган. Украина қуролли кучларидаги манба шундай деди: «Ню-Йорк бизники, 20 фоизга яқин ҳудудни назорат қиляпмиз. Россияликлар кўп миқдордаги захиралар туфайли олдинга силжияпти. Афсуски, бизда бундай захиралар йўқ». «Украинска правда»нинг яна бир суҳбатдоши захира етишмаслигидан ташқари, кадрлар билан боғлиқ муайян муаммолар ҳам борлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Ню-Йорк ва қўшни Торецк йўналишида ҳарбийларнинг мотивацияси ва ўз позициясини тарк этганлар нисбатан юқори даражаси билан боғлиқ муаммолар мавжуд.
Президент Володимир Зеленский 20 август куни фронтнинг бу қисмида вазият «мураккаб»лигича қолаётганини айтди.
Ню-Йорк посёлкаси Донецк вилоятининг Бахмут туманида, Торецк шимоли-ғарбида жойлашган. Россия қўшинлари бу ерда 2024 йилнинг ёзида ҳужум бошлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди