16:00 / 21.08.2024
130

Садир Жапаров дам олувчилар табиат қўйнида қолдирган чиқиндиларни йиғди

Садир Жапаров дам олувчилар табиат қўйнида қолдирган чиқиндиларни йиғди
Фото: Видеодан кадр
Қирғизистон президенти Садир Жапаров табиат қўйнида дам олувчилар қолдирган чиқиндиларни йиғиб, фуқароларни ҳам унга эргашишга чақирди. Бу ҳақда у ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Сиёсатчи Қирғизистон табиати гўзаллиги ва тозалиги билан ажралиб туришини, лекин уни одамларнинг ўзи булғашини таъкидлади. У дам олаётганларни ўзидан кейин чиқиндиларни йиғиштиришга чақирди.

Биз ҳаммамиз табиат қўйнида дам оламиз. Аммо ўзимиздан кейин шундай чиқиндилар қолдирамиз. Шунинг учун бу ерда дам олаётган барча қирғизистонликлар ва сайёҳларга мурожаат қилмоқчиман. Агар ўзингиздан кейин чиқиндини пакетга солиб, шаҳарга олиб кетсангиз, ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Баъзи тарбиясиз одамлар чиқиндини ташлаб кетади, сиз эса одобли инсонлар сифатида, илтимос, чиқиндини йиғиштириб, машинангизга солинг ва шаҳарга етиб боргач, ахлат қутисига ташланг”, деди у.

Шу тариқа Садир Жапаров дарё қирғоғи бўйлаб сайр қилиб, дам олувчилар ташлаб кетган чиқиндиларни йиғди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Садир Жапаров дам олувчилар табиат қўйнида қолдирган чиқиндиларни йиғди