15:52 / 20.09.2016
6 825

ОАВ: Туркия Гуленга алоқадорликда гумон қилинганларни ушлашга ордер берди

ОАВ: Туркия Гуленга алоқадорликда гумон қилинганларни ушлашга ордер берди

Туркия прокуратураси мухолифат раҳбари ва диний раҳнамоси Фатҳуллоҳ Гулен ва унинг “Фатҳуллоҳчилар террорчилик ташкилоти”га алоқадорликда гумон қилинаётган 141 кишини ушлашга кўрсатма берди, деб ёзмоқда Cumhuriyet газетаси.

Маълумотларга кўра, уларни қўлга олиш бўйича махсус амалиёт мамлакатнинг 15 та туманида 20 сентябрь эрта тонгдан бошланган. Гумондорлар рўйхатидагилар асосан ўқитувчи ва шифокорлардан иборат.

Туркия Миллий разведка ташкилотининг аниқлашича, Гулен тарафдорлари ByLock мобиль иловаси ёрдамида ўзаро мулоқот олиб боришган. Бу илова Android, Windows Phone ва Blackberry дастурларида ишлашга мўлжалланган.

Маълумки, 2016 йил 16 июлга ўтар кечаси Туркияда ҳарбий давлат тўнтаришига уриниш амалга оширилди. Расмий Анқара уни мухолифат етакчиси, ҳозирда АҚШ да истиқомат қилаётган Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорлари уюштирганлигини таъкидламоқда.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ: Туркия Гуленга алоқадорликда гумон қилинганларни ушлашга ордер берди